Истеъдод


Сақлаш
20:06 / 26.06.2023 0 1085

Истеъдод (арабча ҳозирламоқ, тайёрламоқ) – қобилиятнинг юқори даражада ривожланганини ифода этадиган маънавий фазилат. Истеъдод, одатда, барча қобилиятларнинг эмас, бир ёки бир неча қобилиятнинг юқори даражада ривожланганини англатади. Истеъдоднинг борлиги ёки йўқлиги тўғрисида инсон фаолиятининг натижаларига қараб хулоса чиқарилади. Истеъдодли кишиларнинг фаолияти ўзининг мутлақо янгича ёндашуви, оригиналлиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Истеъдод доимо ижод билан ошно бўлади ва муайян ижтимоий эҳтиёжларни ўзида акс эттиради. Истеъдодли одамлар нафақат адабиёт, санъат, балки илм-фан ва бошқа соҳаларда ҳам ижодий қобилиятини намойиш этади. Масалан, косиб, деҳқон, темирчи ёки кўнчи истеъдодли шахс бўлса, ўз касбига ижодий ёндашади ва юқори самарага эришади. Истеъдод меҳнат ва тиришқоқлик билан эгизак ҳодиса. Туғма қобилиятли шахс янгиликларни эгаллашга киришмаса, кўп меҳнат қилмаса, ўз истеъдод куртакларини рўёбга чиқара олмайди. Истеъдод ўзига хос кўринишда намоён бўлади. Чунончи, истеъдод: илмий, бадиий, техник ижодкорликда, спорт ва касб-кор маҳоратида яққол кўринади. Шунингдек, истеъдод инсон амалий фаолиятининг барча соҳаларида ўзига хос тарзда акс этади. Истеъдод ҳар бир соҳа мутахассисида ўзига хос тарзда ривожланган ёки ривожлантирилмаган ҳолатда ҳам акс этиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон ўз ҳаётий фаолияти давомида билим ва тажрибасини янада ривожлантириши лозим. Истеъдодли шахсни тарбиялашнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий омиллари бўлиб, жамиятда бундай кишилар учун шарт-шароит яратилиши муҳим аҳамиятга эга

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//