Исрофгарчилик


Сақлаш
19:06 / 26.06.2023 0 905

Исрофгарчилик (арабча сарф қилиш) – ўринсиз ёки ортиқча сарф-ҳаражат қилиш, нобудгарчиликка йўл қўйишни ифода этадиган тушунча. Исрофгарчилик моддий ва маънавий кўринишда бўлиши мумкин. Моддий исрофгарчилик, яъни беҳудага пул сарфлаш, бефойда ишга вақт сарфлаш ёки маънавий исрофгарчилик – илмнинг қадрини билмайдиган кишига ўргатиш – соғлом фикр юритувчи одамнинг иши эмас. Исроф қилувчи одам ҳар қанча бой бўлмасин, охир-оқибат қашшоққа айланади. Исрофгарчилик ҳақида сўз кетганда, ҳамиша унинг зидди бўлган тежамкорлик борасида сўз юритилади. Ҳар қандай мамлакатда миллий бойлигини беҳуда сарф бўлишига йўл қўймаслик жуда муҳим ҳаётий масаладир. Халқ оғзаки ижодида бу хусусда шундай ҳикматлар бор: «Озни бежа, кўпни тежа», «Йиғсанг – етасан, совурсанг – кетасан», «Тежоғлиқ иш – бежоғлиқ иш», «Ҳисобини билмаган ҳамёнидан айрилар». Машҳур Шарқ алломаси Муҳаммад Зеҳний «Ўйлаб ҳозирланган оз нарса исроф бўладиган кўп нарсадан афзал» деган. Ҳазрат Алишер Навоий эса «Исроф сахо эмас ва илтифотни маъно аҳли саховат демас», яъни, «Исроф қилиш – сахийликдан эмас, ақлли, доно одамлар ноўрин сарф-харажатни саховат демас», деганлар. Яна бир маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний эса иқтисод, тежамкорлик борасида сўз юритиб, унинг акси сифатида исрофни таърифлайди. «Иқтисод деб, пул ва мол каби неъматларнинг қадрини билмакни айтилур. Мол қадрини билувчи кишилар ўринсиз ерга бир тийин сарф қилмас, ўрни келганда сўмни аямас. Саховатнинг зидди бахиллик ўлдиғи каби иқтисоднинг зидди исрофдур. Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни суймас». 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//