Исбот


Сақлаш
00:06 / 24.06.2023 0 641

Исбот – далил, асос, бирон-бир даъвонинг чинлиги ёки ёлғонлигини асослаб бериш. Исбот таянадиган ҳукмлар исботнинг далиллари (асослари) деб аталади. Далиллар чин деб қабул қилинади, аммо уларнинг исботи тезисга таянмаслиги лозим, йўқса, исботда мужмаллик деб аталадиган хато келиб чиқади. Тезиснинг чинлигини аниқлаб берадиган исбот оддийгина исбот деб аталади. Тезиснинг ёлғонлигини аниқлаб берадиган исбот эса раддия деб аталади. Исбот бир қатор хулосалардан иборат, бўлиши ҳам мумкин. Бу хулосаларнинг асослари далиллар ёки улардан келиб чиқадиган қоидалар ёки қўшимча фаразлар ёрдамида амалга ошириладиган исботдир. Бу – сўнгги исбот қуйидагича тузилади: фаразлар ёрдамида, айрим қоидалар исбот этилади, сўнг, бу қоидаларнинг исботи махсус қоидалар ёрдамида ўзгартирилиб (фаразларсиз), дастлабки исбот шаклига солинади. Исботда хатолар бўлиши мумкин, бу хатолар тезисни сохталаштиришдан, асоссиз ёхуд хато далилларни қабул қилишдан, исботнинг нотўғри усулидан келиб чиқади. Хатоси бўлган исбот асоссиз ҳисобланади. Бироқ, исботнинг асоссизлиги ҳали тезис ёлғонлигининг исботи дегани эмас. Тезиснинг чинлигини ишончли далиллар билан эмас, балки талқин ва эҳтимоллар билан аниқлаб берадиган исботлар ҳам бўлиши мумкин. Исбот фаннинг тараққиёт даражасига ҳам боғлиқ. Маълумки, ХIХ асрнинг охирларигача атом борлиқнинг энг кичик бўлинмас заррачаси экани исбот қилиб келинган эди. Лекин илм-фаннинг кейинги тараққиёти бундай хулосани рад этди. Борлиқ каби атом ҳам чексиз майда заррачалардан иборат экани, атом ичидаги ҳар қандай майда заррача ҳам янада чексиз майда заррачаларга бўлиниши мумкинлиги исбот қилинди. Шунинг учун ҳам исбот қилишда ўрганилаётган масаланинг моҳиятига янада чуқурроқ кириб бориш талаб этилади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//