Ирода эркинлиги


Сақлаш
20:06 / 23.06.2023 0 655

Ирода эркинлиги – ҳар бир шахснинг индивидуал эрки, иродавий майли, хоҳиш-истаги ва улар орқали намоён бўладиган эркин фаолиятини ифода этадиган тушунча. Бу тушунча фалсафий категория сифатида умумий маънода инсоннинг ўз хатти-ҳаракатларини ўз дунёқарашига кўра, мустақил белгилаб олиши, ўз қарорига асосан иш юритишини билдиради. Инсон бирор ишга азму қарор этар экан, яхшилик ва ёмонлик, ахлоқийлик ва ахлоқсизлик ўртасидан ўзига йўл танлайди. Бу танлов кишининг ўзига боғлиқ бўлгани учун инсон ахлоқий масъулиятга эгадир, шунга кўра унинг фаолияти қораланади ёки олқишланади. Этика тарихида ирода эркинлиги муаммоси кўпинча идеалистик талқин этилган. Антик давр мутафаккирларидан бири, Эпикур яхшилик ва ёмонлик фақат инсон ақлидагина мавжуд, шунинг учун бизни танлаш эркинлигидан маҳрум қила оладиган куч йўқ деган хулосага келган.

 

Ирода эркинлиги муаммосига тарихда турли ёндашувлар мавжуд бўлиб, мутафаккирлар бу муаммони нотўғри ҳал этишдаги кескин қарашлар волюнтаризм ёки фатализмга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаганлар. Инсоннинг ўзи танлаб олган мақсад асосида амалга оширадиган фаолияти охир-оқибатда табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини, яъни объектив заруратни ифодалайди. Ушбу заруратга кўра, инсонга фақат ташқи ҳодиса деб қарамаслик лозим, чунки фақат инсон фаолияти табиат ва жамият қонуниятлари асосланади. Ўз навбатида инсон ҳам атроф-муҳитга таъсир ўтказиш, уни ўзгартиришга ва шу тариқа эркин бўлиш ва танлаш имкониятига эришади. Ирода эркинлиги давлат ва жамият қурилишида, сиёсий жараёнларда баркамол авлод тарбиясида, айниқса, фуқароларнинг бурч ва масъулиятини чуқур ҳис қилишида муҳим аҳамият касб этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маърифатли, маънавиятли кишилар ўз фаолиятида эркин бўлиб, олдига қўйган мақсадга эриша олади. Ирода эркинлигига эга бўлган шахс ҳар қандай вазиятда эҳтиросларини жиловлайди, собитқадамлик ва қатъият кўрсатиб ақл ва идрокка, қонунга, виждон амрига таянган ҳолда иш кўради.

 

Ирода эркинлиги ҳамиша шахс маънавияти ва тафаккур тарзининг узвий қисми сифатида қисми сифатида намоён бўлади. Шарқда диний илм, хусусан, калом фалсафаси ривожланган даврда ирода эркинлиги мутафаккирлар – Имом Мотуридий ҳамда Имом Ашъарий томонидан қайта таснифлаб ўрганилган ва кўпчилик томонидан маъқулланган. Бу зотлар ирода эркинлиги борасида турли бузғунчи ғоя ва қарашларга қаттиқ зарба бериб, дин ва унинг ақидавий масалаларини тўғри ҳал этиш йўлларини асослаганлар. Бугунги глобаллашув ва модернизация даврида давлатлараро, қитъалараро ахборот кўламининг мисли кўрилмаган даражада кенгайиши инсоният олдига ҳаёт ва мамот, яшаш учун кураш ва танлов масаласини қўймоқда. Интеллектуал аср ҳисобланган XXI аср мавжуд муаммоларни бартараф этишда барча халқлар, миллат ва шахсларнинг ирода эркинлиги кучига таянган ҳолда башариятнинг умумий тақдири учун масъулиятни чуқур ҳис қилиб яшашни тақозо этмоқда. Жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам кўзланган эзгу мақсадларга эришишда ирода эркинлиги тамойили беқиёс аҳамият касб этади. Юртимиз фуқароларининг ирода эркинлиги дахлсиз бўлиб, қонун муҳофазаси остидадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 74
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 74
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11086
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5671
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5205
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5146
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4648
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3909
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3689
Ўқиш пули

//