Интуитивизм


Сақлаш
21:06 / 22.06.2023 0 577

Интуитивизм (лотинча intuitio – диққат билан кузатмоқ) – моддий ва маънавий борлиқни, тажриба ва тафаккурга таянмаган ҳолда фақат интуиция ёрдамида билиш мумкин, деб даъво қилувчи фалсафий оқим. Интуитивизм онгни ижтимоий амалиёт ва тафаккурга алоқаси бўлмаган алоҳида бир хусусият, деб ҳисоблайди. Интуитивизм асосчилари Афлотун, Демокрит, XIX асрдан бошлаб Гегель, Фейербах, З.Фрейд, Ф.Шеллинг, Э.Гартман, XX асрда эса А.Бергсон, Э.Гуссерль ва бошқалардир. Интуитивизм тарафдорлари уни мутлақ қимматга, ўзгармас моҳиятга эга, деб талқин этади. Уларнинг назарида, умумий ахлоқий тушунчалар ўз-ўзидан, исботсиз қабул қилинадиган, интуиция орқали англанадиган ҳолатдир. XX асрда интуитивизм иррационализмнинг бир тури сифатида юзага келди.

 

Интуитивизм асосан икки шаклда намоён бўлган: 1) интеллектуалликка қарши шаклда, яъни интуиция ва интеллектни қарама-қарши қўйиш; 2) интуиция ва интеллектни бирлаштириш (Н.О.Лосский, С.Л.Франк, Е.Н.Трубецкой, француз неотомистлари Э.Жильсон, Маритен, маълум даражада Э.Гуссерль ва феноменология мактаби вакиллари: М.Шиллер, Н.Гартман ва бошқалар). А.Бергсон таълимотига кўра, интуиция ва мантиқий тафаккур бирбирига зид, чунки интуиция субъект билан объектнинг қўшилиши натижасида уларнинг ўртасидаги зиддиятнинг ечилиши, бартараф этилишидан келиб чиқади. Экзистенциализм (Марсель) тарафдорларининг фикрига кўра, интуиция ҳиссиёт дунёсини тарк этиб, маънавий соҳанинг (диний, мистик) «тажриба»сига асосланади. Интуитивизм ғоялари дастлаб XVII–XVIII асрларда неоплатончиларнинг (Р.Прайс, Р.Кэдворт, С.Кларк) Кембридж мактаби томонидан системалаштирилди. Сўнгра ушбу таълимот Европа ва АҚШда кенг тарқалади. Интуитивизм бир гуруҳ ахлоқшунослар томонидан ривожлантирилган. Уларнинг фикрича, энг умумий ахлоқий тушунчалар (масалан, яхшилик ва ёмонлик) «нодир» характерга эга бўлиб, уларга ҳеч қандай бошқа сифатни нисбат бериб бўлмайди, ҳаттоки улар тўғрисида шубҳаланиш ҳам мумкин эмас, чунки улар «ўз-ўзидан маълум» тушунчалар деб ҳисобланади. Ушбу таълимотга кўра, ахлоқий тушунчалар мутлақ характерга эга бўлиб, фан ва ижтимоий ҳаёт томонидан исбот қилиниши талаб этилмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12433
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6035
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5620
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5370
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4821
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4319
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3766
Ўқиш пули

//