Интернационализм


Сақлаш
22:06 / 21.06.2023 0 731

Интернационализм, байналмилалчилик (лотинча inter – аро, natio – халқ) турли миллат, ирқдаги кишиларнинг халқаро бирдамлигини ифода этадиган тушунча. Интернационализм тарихий тараққиётнинг маълум босқичида, миллатларнинг келиб чиқиши ва миллатлараро муносабатлар натижасида муомалага киритилган тушунчадир. Интернационализмнинг туб моҳиятини инсонпарварлик, толерантлик ғоялари, халқаро ҳамдўстлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик каби умуминсоний тамойиллар ташкил қилади. Интернационализмни буржуа давлатларининг келиб чиқиши билан боғлиқ ҳолда изоҳлаш масалага нотўғри ёндашиш демакдир. Тарих сабоқларига кўра, халқаро ҳамдўстлик ва ҳамкорлик тамойиллари жаҳон халқларининг турмуш тарзида ҳамиша мавжуд бўлган. Интернационализм ғояси Афлотун, Арасту, Форобий, Ибн Сино, Низомий, Навоий ва бошқа алломаларнинг асарларида атрофлича баён этилган. Интернационализм тушунчасини синфий, сиёсий ва мафкуравий жиҳатдан таърифлаш унинг умуминсоний моҳиятини сохталаштиришга сабаб бўлади. Интернационализм ғоялари ва тамойилларининг узлуксиз ривожланиб бориши умуминсоний демократик қадриятлар таъсирининг кучайиши, жаҳонда халқаро толерантликнинг барқарорлиги билан боғлиқдир. Бугунги кунда юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакилларининг ўзаро аҳил, тинч-тотув яшаб келаётгани, Ватан ва мамлакатнинг гуллаб-яшнаши учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилаётгани интернационализмнинг амалдаги ҳақиқий ифодасидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//