Интеллигенция


Сақлаш
22:06 / 21.06.2023 0 665

Интеллигенция (лотинча intellegere – билимли бўлиш) – ижтимоий тизимда муайян ўринга эга бўлган, асосан ақлий меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган зиёлиларнинг ижтимоий табақаси. Ақлий, ижодий меҳнат соҳасини асосий касб тарзида танлаган одамлар гуруҳи қадимдан ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида алоҳида ижтимоий табақа сифатида шакллана бошлаган ва бу жараён ўрта асрлардан янги даврга ўтиш даврида асосан тугалланган. Интеллигенцияга мансуб одамлар аввал эркин билим олиш орқали ақлий меҳнат фаолиятини бошлаган. Кейинчалик улар ўқув юртларида билим олиш билан бирга, меҳнат соҳасини муайян тизимга туширишга ҳам эришган. Интеллигенция вакиллари барча ижтимоий гуруҳлардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Лекин интеллигенция ижтимоий табақасининг ўзини ўзи такрорий вужудга келтириш (қайта ишлаб чиқариш) жараёни ҳозирги даврда ўзига хос ҳолат сифатида амал қилмоқда. «Компьютер асри», «Янги технологиялар асри», «Ахборот асри» деган номлар билан аталаётган бу замонда интеллигенциянинг ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормоқда. Айниқса, ривожланган мамлакатларда ижтимоий тизим тобора интеллигенциялашиб (зиёлилашиб), унинг миқдор ва сифат даражалари тобора ошиб бораётгани ҳозирги давр жаҳон цивилизациясига хос умумий қонунияти сифатида эътироф этилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//