Империяча тафаккур


Сақлаш
19:06 / 20.06.2023 0 612

Империяча тафаккур – чор империяси даврида Россиянинг мустамлакасига айлантирилган ўлкалардаги маҳаллий халқларга нисбатан расмий маъмурият ва ҳукмрон доиралар томонидан амалга оширилган, манманлик ва калондимоғликка, қарам миллатларни иккинчи даражали элатлар деб қарашга асосланган муносабат бўлиб, бу муносабат шўро йилларида ва ундан кейин ҳам давом эттирилди. Россиянинг «Независимая газета»ининг «Бизни империя даврида иккинчи даражали инсонлар ҳисоблар эдилар» номли мақоласида империяча тафаккурнинг маъно-мазмунини таҳлил этиб берилган.

 

Мазкур тафаккур шакли жамият онгига сингиб, маълум даражада, худди табиийдек бир нарсага айланишига Россиянинг мустамлака қарам халқлар устидан ҳукмронлиги, уларга нисбатан баъзида шафқатсиз, баъзида эса маккорона олиб борган сиёсати сабаб бўлди. Собиқ СССР даврида Россия империяси ҳудудидаги юздан ортиқ миллат ва элатлар ўрнига янги тарихий бирлик – «совет халқи»ни шакллантириш бўйича сохта назария давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бундай сиёсат натижасида миллатлар ва элатларнинг миллий манфаатларига улкан зарар етказилди.

 

1935–1985 йиллар мобайнида собиқ иттифоқда мактабларда миллий тилларда ўқитиш даражаси 105 тадан 39 тага тушиб қолди, миллий тилларнинг мавқеи қардош республикалар миқёсида пасайиб борди. Иттифоқ республикалари амалда кўп миллатли улкан давлатнинг оддий маъмурий ҳудудларига айланиб қолди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//