Императив ахлоқ


Сақлаш
17:06 / 16.06.2023 0 717

Императив ахлоқ (лотинча imperativus – фармон) – ахлоқшунослик тарихида муайян из қолдирган немис файласуфи И.Кант қарашларида ахлоқий қонунни тавсифлаган асосий тушунча. Кант гносеологияда бўлгани каби ўз фалсафасида ҳам инсон фаолияти ва хатти-ҳаракатларини асослайдиган умумий ва зарурий қонуниятларни топишга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, императив ахлоқ мутлақ, умумий, барча учун аҳамиятли бўлиши шарт, яъни қонун шаклига эга бўлиши керак. Фақат императив ахлоқнинг тамойил ва қоидаларига мос келадиган хулқ-атвор ахлоқийдир. Кант талқинидаги императив ахлоқнинг мазмуни Конфуций ва Гоббснинг «Ўзингга раво кўрмаган нарсаларни бировга ҳам раво кўрма», Локкнинг «Ўзингга раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўр!» деган ҳикматларига ўхшаб кетади. Аслида бундай фикр ва хулосалар бошқа халқлар, даврлар ва мутафаккирлар таълимотларида, жумладан, ислом динининг асосий манбаларидан бўлмиш ҳадисларда ҳам мавжуд.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//