Иммунитет


Сақлаш
17:06 / 16.06.2023 0 724

Иммунитет (лотинча immunillare – бирон нарсадан халос бўлиш, қутулиш) – организмнинг доимий равишда ўз ички барқарорлигини сақлаши, турли хусусиятларга эга ташқи таъсирлардан, хусусан, инфекциялар кириб келишидан ҳимояланишга қодир бўлган реакциялар мажмуаси. Инсон бутун ҳаёти давомида ташқи таъсирга жавобан акс садолар сифатида орттирган билим ва малакалари асосида ўзида иммунитет тизимини шакллантиради.

 

Охирги пайтларда мамлакатимизда инсон маънавиятига нисбатан ҳам иммунитет атамасини ишлатилмоқда. Бунда инсон онгу тафаккури, унинг билим савияси билан боғлиқ ҳолда иммунитет тизимининг асосий қисмлари сифатида қуйидагилар ажратиб кўрсатилмоқда:

1) воқеликни тўғри ва тўлиқ акс эттирадиган, инсон маънавиятининг бойиши ва жамият тараққиётига хизмат қиладиган билимлар;

2) шундай билимлар замирида шаклланадиган ва мафкуравий тажовузлар қаршисида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қиладиган қадриятлар тизими;

3) ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги аниқ мўлжал ва мақсадлар.

 

Мафкуравий иммунитет тизими маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун шахсни тарбиялашда, ҳар қандай реакцион ва бузғунчи ғоявий тажовузларга, маънавий таҳдидларга муносиб зарба бера оладиган ёшларни камол топтиришда қўл келади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//