Ижтимоий тарбия


Сақлаш
16:06 / 15.06.2023 0 2056

Ижтимоий тарбия – тарбиянинг муҳим бир шакли, бутун жамият, халқ, миллат ва табақага кўрсатилган мақсадга мувофиқ маънавий таъсирни ифода этадиган тушунча. Ижтимоий тарбия шахс онгу тафаккури, маънавий-маърифий оламини жамиятнинг мақсад ва вазифаларига уйғун ҳамда ҳамоҳанг равишда шакллантириш ва ривожлантириш жараёни, кишиларни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда фаол иштирок эттиришга даъват этадиган барча эзгу таъсир ҳамда омиллар мажмуи. Ижтимоий тарбия – тарбиявий таъсирнинг аниқ мақсад асосида амалга ошириладиган, оила тарбияси, маҳалла тарбияси, мактаб тарбияси, ўрта махсус ва олий таълим тарбияси, меҳнат жамоаси тарбияси, жамоатчилик тарбияси каби тарбия институтларини қамраб оладиган мураккаб маънавий-маърифий жараёндир. Ижтимоий тарбия тизими самарадорлигини ошириш ушбу жараён ташкилотчилари ва тарғиботчиларининг унинг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишлари, омил ва воситалари, усул-услублари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши, замон талаблари асосида иш олиб боришига боғлиқ. Мамлакатимизда янги жамият асослари барпо этилаётган ҳозирги шароитда ижтимоий тарбиянинг асосий мақсади фуқароларни инсонпарвар демократик жамият, ҳуқуқий давлат қуриш ишига сафарбар этиш, ягона умумиллий ғоя атрофида бирлаштиришдан иборат. Унинг асосий вазифаси эса жисмоний бақувват, маънавий етук, руҳан тетик, мустақил фикрлаш, ишлаш ва яшаш қобилиятига эга бўлган, замонамизнинг илм-фан, техника-технология ютуқларини, илғор касб-ҳунарларни эгаллаган баркамол инсонни шакллантиришдан иборат.

 

Ҳар бир даврнинг ўзига хос ижтимоий тарбия усуллари ва воситалари бўлади. Қадим замонларда ижтимоий тарбия ёш авлоднинг кекса авлод тажрибаларини ўзлаштириб олишидан иборат бўлган. Ижтимоий тарбия асосан меҳнат фаолияти (овчилик, чорвачилик, деҳқончилик каби) жараёнида, турли урф-одат ва маросимларни ўтказиш вақтида амалга оширилган. У асосан жисмоний бақувват бўлишга қаратилган. Ижтимоий тарбия жисмоний, ҳарбий, ватанпарварлик, тарихий тарбия, маънавий-маърифий, эстетик тарбия сингари турларга бўлинади. Жисмоний, ҳарбий, ватанпарварлик тарбиялари моҳиятида муштараклик ҳам, ўзига хослик ҳам борки, улар шахснинг ижтимоийлашувини таъминлайди. Жисмоний тарбияда инсоннинг гавда ва вужуди чиниқтирилади, ҳарбий тарбияда инсонга ҳарбий билим ва малака берилади, ватанпарварлик тарбиясида инсоннинг руҳи тарбияланиб, унда она Ватан тақдири учун масъуллик фазилатлари ривожлантирилади. Ижтимоий тарбиялашда ота-она меҳри, Ватан муҳаббати, устоз-шогирдлик анъаналари, миллий қадриятлар, шунингдек, маҳалла ва жамоат назорати ҳам катта таъсир кучига эга бўлиб, ёшлар камолотида муҳим аҳамият касб этади. Глобаллашув даври тарбиянинг бошқа шакллари қатори ижтимоий тарбия тизимини ҳам такомиллаштиришни талаб этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда юртимизда самарали ижтимоий тарбия тизими шакллантирилди. Бунда, айниқса, оила ва маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, турли ижтимоий жамғармалар, давлат ва нодавлат ташкилотларни тузиш, ОАВни ривожлантириш борасидаги фармон ва қарорлар муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 95
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 126
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 234
Туркистондаги қадимий аёллар байрами



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9707
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5412
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4984
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4650
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4418
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3590
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3267
Радикализм

//