Ижод. Ижодий тафаккур


Сақлаш
17:06 / 14.06.2023 0 676

Ижод (арабча яратиш, кашф этиш, вужудга келтириш) – бадиий, илмий, амалий асар ёки моддий бойликни яратиш, вужудга келтириш. Ижод, моҳиятан, яратувчилик фаолияти бўлиб, инсон маъянавиятининг амалдаги кўринишини ифода этади. Ижод инсон фаолиятининг шундай ўзига хос турики, бунда ҳис-туйғу, билим ва тафаккур уйғунлиги асосида моддий ёки маънавий бойлик яратилади. Бу жараёнда инсон илм-фан ва ижод оламида шу пайтга қадар маълум бўлмаган қонунларни кашф этиши, янги усул ёки қоида, андоза ёки модель ихтиро қилиши, оригинал илмий, бадиий асар яратиши мумкин. Ижод бадиий тафаккур билан боғлиқ бўлса – бадиий ижод, илмий тафаккурга оид бўлса – илмий ижод, техник фаолият билан боғлиқ бўлса – техник ижод деб аталади. Яратувчанлик фаолиятининг самараси, яъни инсоннинг бадиий, илмий, техник тафаккури маҳсули бўлган илмий ва бадиий асарлар, ишланмалар, рационализаторлик ишлари ҳам ижод дейилади. Ижод мураккаб руҳий жараён бўлиб, унда шахс руҳиятининг барча қатламлари иштирок этади. Ижод – меҳнатнинг юксак шакли бўлиб, инсонлар эҳтиёжини қондирадиган ва ижтимоий фойда келтирадиган меҳнатдир. Ижод эркинлиги – инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ажралмас бир қисмидир. У олим ёки ижодкорнинг хоҳлаган мавзу ва шаклда ижодий асар яратишини, уни ОАВ, шунингдек, театр, кино санъати асарлари кўринишида оммага етказиш имкониятини назарда тутади. Муайян халқ ёки миллат томонидан яратилиб, асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб, сайқалланиб борадиган шеърий ва насрий асарлар, мақол ҳамда маталлар, ҳикматли сўзу иборалар, хаттотлик, рақс, мусиқа, кулолчилик, меъморчилик, наққошлик, зардўзлик санъати намуналари халқ ижоди деган умумий ном билан юритилади.

 

Ижодий тафаккур – эркин фикрлаш ва ижодкорлик тамойили устувор бўлган тафаккур шакли. «Тафаккур» арабча «фикр» сўзидан ясалган бўлиб, ўйлаш, фикр-мулоҳаза юритиш деган маъноларни билдиради. Ижодий тафаккур эса воқеа-ҳодисаларни қиёслаш, таққослаш, таҳлил этиш асосида фикрни ривожлантириш, унинг янги-янги қирраларини очиш, шу тариқа билим ва тасаввур дунёсини бойитиб боришни англатади. Ижодий тафаккур – инсонга хос энг муҳим хусусиятлардан биридир. Бу хусусиятдан маҳрум бўлган инсон бамисоли ҳамма ишни кўр-кўрона бажарадиган қулга айланиб қолади. Ижодий тафаккур соҳиби ўз мустақил фикрига эга бўлади. У ҳаётга, одамларга эркин муносабатда бўлиб, ҳар қандай воқеа-ҳодиса юзасидан ўз фикрини эркин ифода қила олади. Ижодий тафаккур – жамиятни маънавий янгилаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, эзгу ғоялар тантанасини таъминлашнинг муҳим шартидир. Шунинг учун ҳозирги вақтда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият қуриш жараёнида ижодий тафаккур ривожига алоҳида эътибор берилмоқда. Мутафаккир сўзининг ўзаги ҳам фикрдир. Лекин фикр юритиш қобилиятига эга бўлган одамларнинг ҳаммасини ҳам мутафаккир деб бўлмайди. Юксак, теран ва қудратли тафаккур соҳиби, миллий ва умумбашарий қадриятлар ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ижодкорлар, аллома ва азиз-авлиёлар мутафаккир деб аташга муносибдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 35
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 167
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 141
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 180
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 151
Маймунжон, парманчак ва болдирғон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9326
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5324
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4914
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4344
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4306
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3563
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3148
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//