Идрок


Сақлаш
16:06 / 14.06.2023 0 2527

Идрок (арабча ақл воситасида билиш, қабул қилиш) – ақл асосидаги мураккаб билиш жараёни, руҳий-интеллектуал қобилият. Тафаккур – фикрлаш, таҳлил этиш орқали билиш бўлса, идрок нарса-ҳодисаларнинг хосса ва хусусиятларини умумлаштириш орқали билишдир. Идрок этиш жараёни қисқа ёки узоқ муддатли бўлиши мумкин. Апперцепция ҳодисаси туфайли одамлар ўз идрокининг мазмуни билан бир-биридан муайян даражада фарқ қилади. Яъни, улар айнан бир нарсани, ўз билим савияси, маслаги, позицияси, дунёқараши, ижтимоий келиб чиқишига қараб, турлича идрок қилади ёки акс эттиради. Масалан, «илдиз» тушунчасини биологлар ўсимликларнинг моддий асоси, математиклар илдиз остидаги сонлар, шифокорлар эса тишнинг илдизи, социологлар қариндош-уруғчилик, умумий ижтимоий омиллар тарзида идрок этади ва қўллайди. Апперцепция барқарор ва беқарор апперцепцияга ажратилади. Барқарор апперцепция шахснинг дунёқараши, қатъий маслаги, идеали, позицияси, мотивацияси, қизиқиши, билим савияси, маданий даражаси, хулқ-атвори, маънавияти ва касбий тайёргарлигига боғлиқ ўта мураккаб ҳодисадир. Беқарор апперцепция эса шахснинг идрок қилиш жараёнидаги эмоционал ҳолати, яъни унинг кайфияти, ғайрат-шижоати, ҳис-туйғуларида ўз ифодасини топади. Идрок вақт (замон), ҳаракат, фазо (макон) ёрдамида атроф-муҳит, биосфера ва ижтимоий турмушнинг моҳиятига дахлдор ахборотларни қабул қилиб туради. Нарса ва ҳодисаларнинг яшаш шакли, узлуксиз ҳаракатда бўлиши, муайян объектив вақт бирлигида ҳукм суриши инсон онгида бевосита акс этади.

 

Идрок этиш жараёнида унинг феноменлари (юнонча phainomenen – ноёб, ғайриодатий ҳолат) ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади, масалан: 1) галлюцинация (лотинча hallycinatio – алаҳлаш, босинқираш, сароб, яъни йўқ нарсаларнинг кўзга кўриниши, эшитилиши, сезилиши); 2) иллюзия (лотинча illysio – хато, адашиш, янглишиш); 3) аттракция (французча аttraction – ўзига тортиш, маҳлиё этиш, жалб қилиш); 4) яққол кўриниш (русча ясновидение – олдиндан яққол кўриш, ғойибдан аниқ хабар олиш) кабилар шулар жумласидандир. Идрокнинг предметлилиги, яхлитлиги, аниқ таркибий тузилмага эга экани (структуравийлиги), константлиги (ўзгармаслиги), англанганлиги, танловчанлиги унинг энг муҳим хусусиятларидир. Идрок муайян турларга, босқичларга (перцепция, апперцепция, антиципация – олдиндан пайқаш; рефлексия – тушуниш, англаш; субсенсор, субцептив, сенсомотор ва ҳоказо), қонуниятларга, механизмларга эга бўлган билиш жараёнидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//