Жон


Сақлаш
19:06 / 10.06.2023 0 687

Жон – инсон ва жонзодлар билан боғлиқ маънавий-руҳий хусусиятни ифодалайдиган тушунча, қадимги қарашларга кўра, инсон ва ҳайвон вужудида (баъзи ўсимлик ҳам) яшовчи, ўлим ҳолатида танани тарк қилувчи алоҳида куч. Жоннинг кўчиши ҳақидаги таълимотлар ҳам бор. Космоснинг умумий жонлилиги ҳақидаги қарашлар (гилозоизм, панпсихизм) дунёвий жон ҳақидаги ғояларнинг асосидир (Платон, неоплатонизм). Аристотель жонни тирик тананинг фаол ибтидоси сифатида талқин қилади. Динларда инсон жонни Худо томонидан яратилган такрорланмас, абадий маънавий ибтидо ҳисобланса, пантеистик аверроизмда эса жон якка маънавий субстанция сифатидаги индивидуалликдир (монопсихизм). Декарт дуалистик метафизикасида жон ва танани иккита мустақил субстанция сифатида фарқланади ва уларнинг ўзаро таъсири масаласини психофизик муаммо сифатида муҳокама қилинади. Ислом таълимотига кўра, фаришталарда жон, руҳ бор-у, лекин тана, яъни жисм йўқ. Шу боис улар кўзга кўринмайди. Ҳайвонларда тана, жон бор-у, бироқ руҳ йўқ. Ўлимидан кейин, яъни танасидан жон чиқиб кетгач, ҳайвонлардан ҳеч нарса қолмайди, йўқликка учрайди. Одамда эса тана ҳам, жон ҳам, руҳ ҳам мавжуд. Кўпчилик жон билан руҳни бир нарса деб тушуниб келади. Шунингдек, жон билан руҳ сўзлари луғавий жиҳатдан бир-бирига яқиндир. Руҳ арабча, жон форсча сўз бўлса-да, деярли ўн тўрт асрдан буён тилимизда кенг қўлланиб, ўзлашиб, кўп янги-янги маъноларни англатиб келяпти, эндиликда ўз сўзимизга айланиб кетган. Аммо улар айнан бир тушунчани билдирмайди. Абу Ҳомид Ғаззолий айтишича, одамда жисмоний жон ва қалбий жон бўлади, одам вафот этгач, ундаги жисмоний жон тугайди, жонсиз жасад тупроққа айланиб кетади. Лекин одам шу билан батамом тугаб, йўқликка учрамайди. Одам жисмонан вафот этади, холос. Ундаги қалбий жон жасадни тарк этсада, мангу яшаб қолаверади. Қалбий жон бу, юқорида тилга олганимиз, руҳдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//