Жасорат


Сақлаш
20:06 / 09.06.2023 0 679

Жасоратинсоннинг юксак камолотга эришганини кўрсатувчи маънавий-ахлоқий ҳодиса; инсоннинг жамият ва унинг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, муайян вазифани адо этишда фидойилиги, бутун куч ва имкониятларини тўла сафарбар этишини англатадиган маънавият категорияси. Кундалик турмушда турли хавфли вазиятлар ва таҳдидларда эл-юрт манфаатлари учун ихтиёрий равишда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлсада, ҳалокат олдини олиш ҳам жасорат тушунчасининг мазмунини ифодалайди. Жасорат нафақат уруш ва фавқулоддаги ҳолатларда, бирон-бир кутилмаган ҳодиса туфайли ижтимоий ҳаёт ёки инсон ҳаётига бўлган таҳдидни бартараф этишда, балки кундалик турмушда ҳам намоён бўлади. Жасорат моддий ёки маънавий манфаатдорлик эвазига амалга оширилмайди, балки у инсоннинг ҳаётини, мақсад ва орзу-умидларини халқ ва жамият учун бағишлаб, амалга оширган хокисор фаолиятининг натижаси ҳамдир. Шунинг учун жасорат фақат айрим шахслар ва алоҳида кишиларнинг салоҳияти эмас, балки ҳар бир инсон учун ҳам имкони бўлган маънавий фазилатдир. Жасоратнинг мазмуни кўп ҳолатларда оммавий ҳаракатларнинг бошланишида, умуммиллий манфаатларни ҳимоя қилишда биринчи қадам, биринчи қарорларда ва уларни амалга оширишда ҳам ўз ифодасини топиши мумкин. Шу маънода, 1991 йил 31 август санасида миллий истиқлолнинг эълон қилиниши ва мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ана шундай жасорат намунасидир. Ватан ва миллат манфаатларини рўёбга чиқаришда улкан воқеа бўлган бу азму қарор юксак жасорат намунаси сифатида жамиятимиз аъзолари учун маънавий қадриятга айлангани бежиз эмас. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//