Жараён


Сақлаш
20:06 / 09.06.2023 0 674

Жараён – воқеа ва ҳодисалар ривожидаги узлуксизликни, табиат, жамият ва инсоният ҳаётидаги муттасил ва доимий ҳаракатни ифодаловчи тушунча. Жараён ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий, илмий ва бошқа соҳаларда намоён бўлиши мумкин. Миқёсига кўра умумбашарий, минтақавий ва миллий аҳамиятга молик жараёнлар бир-биридан фарқланади. Ижтимоий жараёнлар, одатда, уларни белгиловчи омиллар ва манбаларга нисбатан сабаб ва оқибат сифатида намоён бўлади. Демак, ҳар қандай жараён, шу жумладан, ижтимоий жараёнлар зоҳирий ва ботиний асосларга эга бўлиб, улар айни чоғда сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодифият тушунчаларида ўз ифодасини топадиган муносабатларни англатади. Ижтимоий тараққиётнинг таркибий қисми бўлган жараёнлар жамият кайфиятига таъсири нуқтаи назаридан салбий ва ижобий тарзда намоён бўлиши мумкин. Жараён инсон омилининг кучи ва қудратига боғлиқ. Уларни бошқариш, мақсад сари йўналтириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//