Жамоатчилик фикри


Сақлаш
16:06 / 08.06.2023 0 742

Жамоатчилик фикри – омманинг, аҳоли кўпчилик қатламининг воқеа-ҳодисаларга, ижтимоий жараёнларга нисбатан муносабатини ифодаловчи фикрлари, ғоя, қараш ва тасаввурлари мажмуини ифода этадиган тушунча. Жамоатчилик фикри ижтимоий ҳаёт таъсирида стихияли шаклланиб бориши ёки сиёсий ташкилотлар ва мафкуравий муассасаларнинг омма онгига таъсир кўрсатиши натижасида мақсадга мувофиқ ўзгариб бориши мумкин. У ижтимоий онгнинг ўзига хос умумлашган ифодаси сифатида, алоҳида фикрларнинг ўзаро алмашинуви, бойиши ва уйғунлашиб бориши натижасида юзага келади. Жамоатчилик фикри ақлий, ҳиссий ва иродавий жиҳатларни узвий бирликда ифодалайди ва турли тарзда намоён бўлади. Биринчидан, воқеаларга маънавий муносабат сифатида. Бунда воқеаларни баҳоловчи фикрлар кенг жамоатчилик томонидан бирор-бир тарзда эътироф этилади. Иккинчидан, ғоявий-амалий муносабат сифатида. Унда ҳиссий ва иродавий истаклар, интилиш ва ниятлар оммалашади, жамоатчиликни амалий фаолиятга ундайди. Учинчидан, амалий муносабат сифатида. Бунда кишилар воқеа ва жараёнларга бўлган муносабатларини ўз ҳаракатлари билан намоён этадилар.

 

Жамоатчилик фикрининг кўпчиликка таяниши унинг таъсир кучини белгилаб беради. Муайян ҳақиқатни турлича изоҳлаш ва талқин этишга асосланувчи плюрализмнинг мавжудлиги жамиятда Жамоатчилик фикри ранг-баранглигидан далолат беради. Бунда баъзи кишилар орасида кенг тарқалган ва муайян аҳамиятга эга бўлган фикрлар бошқалар учун эътиборга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳозирги даврда жамият аъзоларининг барча қатламларини бирлаштирувчи жамоатчилик фикрини шакллантириш ва муттасил сақлаб қолиш муҳим аҳамият касб этади. Кенг халқ оммасининг ижобий муносабатини мақсадга мувофиқ равишда шакллантириш, доимий ўрганиш ва ҳисобга олиш тараққиётни таъминлаш ва оқилона қадам қўйишда кучли омил бўлиб хизмат қилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6170
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4828
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//