Жамиятни ахборотлаштириш


Сақлаш
16:06 / 08.06.2023 0 973

Жамиятни ахборотлаштириш – жамият ҳаётининг барча соҳаларида ахборот ресурсларини фаол шакллантириш ва улардан кенг миқёсда фойдаланиш жараёнини ифодалайдиган тушунча. Жамиятни ахборотлаштириш жараёнида ишлаб чиқаришнинг одатдаги технологик усули ва турмуш тарзи ахборот воситалари ва усулларидан фойдаланишга асосланадиган янгича (постиндустриал) шакл-шамойил ва мазмун-моҳият касб этади. Ахборотлашган жамият концепциясига кўра, жамиятни ахборотлаштириш цивилизация ривожланишининг янги тарихий босқичи бўлиб, унда ахборот ва билим ишлаб чиқаришнинг энг асосий маҳсулларидан бири ҳисобланади.

 

Ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари: а) жамият ҳаётида ахборот ва билимлар ролининг ортиши; б) ялпи ички маҳсулотда ахборот коммуникациялари, маҳсуллари ва хизматлари улушининг кўпайиши; в) глобал ахборот майдонининг яратилиши. Бу эса, ўз навбатида, одамларнинг самарали информацион ўзаро алоқа қилишини, жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишини ҳамда уларнинг ахборот маҳсуллари ва хизматларига бўлган эҳтиёжлари қондирилишини тақозо қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//