Ёшлар


Сақлаш
16:06 / 07.06.2023 0 664

Ёшлар – жамиятдаги ижтимоий-демографик гуруҳ, инсон умрининг муайян даврида яшаётган, етукликнинг қарор топиши, катталар оламига кириш ва унга мослашиш каби ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланадиган тушунча. Ёшлик чегараси беқарор ва аниқ ажратилиши қийин, лекин соҳа мутахассислари кўпинча уни 15–30 йил билан ўлчайдилар. Ёшлар баъзи умумий хусусиятлар билан тавсифланади: улар, одатда замонавий ва билимли; янги касблар ва янгича турмуш тарзига интилувчан; ижтимоий жиҳатдан ҳаракатчан қатлам. Ёшларда қадриятларни қайта баҳолаш, катталарга нисбатан ўзгачароқ, яъни уларда эҳтиёжлар ва идеаллар, ахлоқий меъёрларни фаол ўзлашади. Мазкур ижтимоий гуруҳга шу тоифа ичидаги мулоқотга мўлжал қилиш хосдир. Ёшлар ўзига хос қадриятларга кўра, мулоқот, меҳнат, истеъмол, ҳордиқ чиқариш каби муносабатлар тизими билан фарқланади, бу улар маданиятининг ривожланишига олиб келади. Жинси, ёши, маълумот даражаси, касбий бандлик соҳаси, маданий-сиёсий манфаатлари ва бошқаларга боғлиқ ҳолда ёшлар турлари фарқланади. Таълим турини танлаш ва уни эгаллаш, меҳнат жараёнига кириш, оилани шакллантириш, касбий жиҳатдан ўсиш ва хизмат бўйича илгарилаш кабилар ёшларнинг асосий муаммолари бўлиб ҳисобланади. Кейинги йилларда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида уларнинг касб танлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, иш билан таъминлаш бўйича қатор долзарб вазифалар юзага чиқди. Ўзбекистонда бу борада жисмонан соғлом, маънан баркамол ёшларни тарбиялашга катта аҳамият берилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//