Ёлғизлик


Сақлаш
15:06 / 07.06.2023 0 840

Ёлғизлик – инсоннинг узлатдалигини, бошқалардан ажралиб қолганини, жамоадан четлашганини (ўзини-ўзи четлатганини) ифодаловчи ҳолат, кечинма, шахсий ҳиссиёт. Бундай вақтда шахс ижтимоий алоқа ва муносабатлардан бутунлай ёки қисман четлашади, унинг ички дунёсида бошқалардан узоқлашиш юз беради. «Ёлғизлик» тушунчаси кўп маъноли бўлиб, ижтимоий-фалсафий, руҳий, социологик ифодаларга эга. Психология нуқтаи назаридан ёлғизлик турли руҳий ҳолатлар (депрессия, иложсиз қолишлик, издан чиққан хулқ-атвор, тўлақонли эмаслик) туфайли юз беради. Фалсафий маънода ёлғизлик ижтимоий сабаблар билан ифодаланади: бегоналашиш, ижтимоий адолатсизлик оқибати инсон дунёқараши ва жамият ҳаётининг зиддиятлилиги натижаси сифатида намоён бўлади. Ёлғиз киши муайян «вазият қурбони», ижтимоий ажралганлик натижаси, шахсий эгоизм ва ўзини бошқалардан устун қўйиш сифатида таърифланиши ҳам мумкин. Ёлғизлик муаммосининг социологик талқини ҳам ҳар хил. Ёлғиз киши бирор ижтимоий гуруҳ (оила, бошланғич жамоа, у ёки бу гуруҳ)да ўзаро алоқаларнинг сусайгани, муносабатлар мазмуни ўзгаргани ва ҳоказо натижаси сифатида талқин этилиши мумкин. Умуман, социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, ёлғизлик муаммосида алоҳида шахс ва ижтимоий гуруҳлар алоқасининг биронбир шаклдаги тавсифи ўз аксини топади. Инсоннинг истеъдоди, қобилияти ва имконияти ҳисобга олинмаган ёки эътироф этилмаган ҳолларда баъзи кишилар атайлаб ёлғиз бўлишни хоҳлайди ва унга бирон-бир тарзда эришишлари ҳам мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//