Ёвузлик


Сақлаш
16:06 / 06.06.2023 0 579

Ёвузликмаънавият тамойиллари ва талабларининг бузилишидан ҳосил бўладиган, адолат ва инсонпарварлик тамойиллари ва талабларига қарши жиноятни, фаолият ва хусусиятни англатувчи тушунча. Ўзининг оқибатига кўра, ижтимоий ёмонлик, мотивига кўра, ижтимоий бузилишни ифодалайдиган жараён ва хатти-ҳаракатдир. Масалан, Американинг истило этилиши натижасида туб аҳоли бўлган ҳиндуларнинг қириб юборилиши, кейинроқ африкалик минглаб кишиларнинг қуллик азобига солиниши, Иккинчи жаҳон уруши даврида миллионлаб бегуноҳ кишиларнинг қириб юборилиши, собиқ иттифоқ давридаги қатағон қилиш сиёсати ёвузликнинг яққол мисолидир. Ёвузлик эзгуликнинг зидди, ахлоқий бузилиш ва маънавий жаҳолат шаклларидан биридир. Ёвузликнинг мазмуни хилма-хил тарзда намоён бўлиши мумкин: тинч аҳолини қирғин қилиш, бегуноҳ одамларни қириб юбориш, одам савдоси, террорчилик, қотиллик, ўғрилик, алдамчилик, иккиюзламачилик, сотқинлик, мунофиқлик ва бошқалар. Уни, одатда, иккига ажратадилар – махсус тайёрланган, яъни ўйлаб қилинган ёки ўйланмаган. Ёвузлик эзгуликни инкор этибгина қолмайди, балки ундан бутунлай фарқ қилади. Улар ўртасидаги муносабат яхшилик ва ёмонликнинг кураши каби абадий кураш сифатида намоён бўлади. «Ёвузлик» тушунчасининг яна бир ўзига хос томони шундаки, унинг ёрдамида инсоннинг тубанлиги, ғайриахлоқий фаолияти аниқ кўринади. Чунончи, Чингизхон, Гитлер ёки Сталинни ёвуз инсонлар дейилиши бежиз эмас. Илм-фанда ҳозирга қадар «Ёвузлик» тушунчаси мезоний тушунчалар қаторига киритилмаган, у фақат ёмонликка маънодош тушунча тарзида таҳлил этиб келинган. Ёвузликнинг кўпгина жиҳатлари ёмонликдан, ёмонликнинг баъзи элементлари ёвузликдан жой олишини, «сингиб кетиши»ни инкор этиш қийин. Аммо ёвузлик ва ёмонлик айнан бир нарса, бир хил тушунчалар эмас. Улар ўртасида муайян фарқ мавжуд: Ёвузлик ижтимоий хусусиятга эга, ёмонлик эса, асосан, шахснинг одобига, хулқига боғлиқ бўлган салбий ҳодиса. Масалан, ёлғончилик ёмонликдир, жаҳолат эса – ёвузлик, чунки ёлғончилик ўткинчи хусусиятга эга. Демак, ёмонликни ёвузлик билан айнийлаштириш хато. «Ёвузлик» тушунчасини англаш кишиларни эзгуликни қадрлашга даъват этади, уларни маънавий баркамолликка ундайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 79
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 89
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 142
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 173
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10220
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5511
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5067
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4853
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4493
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3517
Радикализм

//