Енгилтаклик


Сақлаш
16:06 / 06.06.2023 0 1783

Енгилтаклик1) инсонга хос салбий хусусият, хислат, хатти-ҳаракат; 2) оқибатини ўйламай иш қилиш; 3) одоб доирасидан чиқиш, одоб-ахлоққа зид қилиқни англатади.

 

Енгилтаклик ҳар қандай жинс ва ёшдаги кишиларга хос хусусият бўлиши мумкин. Одатда, бирор киши ножўя иш қилиб қўйганда «Енгилтаклик қилма», дея танбеҳ берилади. Киши енгилтакликдан тийилсагина бошқа яхши хислатларни ўзида намоён этади. Бунинг учун эса у яхши тарбия олган бўлиши лозим. Енгилтаклик ва енгил ўйлаш оқибатида не-не орзу-умидлар билан қурилган оилалар бузилиб кетади, бўлғуси касб-корини танлашда енгилтаклик билан ёндашган одамлар умр бўйи азият чекади. Енгилтаклик оқибатида ака-ука, қариндош-уруғ, дўстлар ва яқинлар ўртасига совуқчилик тушиши, баъзи одамлар бир умрга ёмонотлиқ, шарманда, бебурд бўлиб қолиши мумкин. Енгилтакликка қарама-қарши бўлган сўз шарм-ҳаёдир. Шарм – ножўя хатти-ҳаракатлардан ўзини тия олиш, уялиш ҳисси. Ҳадислардан бирида айтилишича, одам, энг аввало, ўзидан уялиши керак. Чунки ножўя қилмиши учун ўзидан уялган одамгина бошқаларга ҳам ножўя хатти-ҳаракатни раво кўрмайди. Қадимги аждодларимиз азалдан енгилтаклик хислатини қоралаб, ҳар ишда оғир-вазмин, мушоҳадали бўлиш, ўйлаб иш тутиш лозимлигини таъкидлаб келган. Айниқса, сиёсий соҳада енгилтаклик, калта ўйлаш жиддий оқибатларни келтириб чиқариши, кўплаб инсонларни азоб-уқубатга дучор этиши мумкинлиги тарихда кўп бор исботланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6170
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4828
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//