Дунёқарашнинг ўзгариши


Сақлаш
15:06 / 06.06.2023 0 623

Дунёқарашнинг ўзгариши – мустақиллик йилларида жамиятимиз маънавий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришни ифода этувчи, кишиларни ягона мафкура таъсиридан, унга асосланган қарашлар ва тамойиллардан халос бўлиши, воқеа ва ҳодисаларга муносабатда фикрлар, ғоялар хилма-хиллиги асосида янгича ёндашувнинг қарор топишини англатувчи тушунча. Дунёқарашнинг ўзгариши ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўзгаришлардан айри ҳолда шаклланмайди. Жамиятнинг бир бос қичдан иккинчисига ўтиши нафақат иқтисодий, сиёсий, балки ижтимоий-маънавий ўзгаришларни ҳам тақозо этади. Масалан, мустақиллик йилларида тарихан қисқа вақт ичида мустабид тузум давридаги мафкуравий буйруқбозлик тизимига барҳам берилди, миллий давлатчилик асослари яратилди, ҳокимиятнинг замонавий тизими ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик институтларининг фаолияти йўлга қўйилди, эркин бозор муносабатлари шакллантирилди, энг муҳими, аҳолининг онгу тафаккурида туб ўзгаришлар рўй берди, уларнинг фикрлаш тарзи ва дунёқараши ўзгарди.

 

Истиқлол даврида кишилар дунёқараши ва тафаккурида юз берган ўзгаришлар қуйидагиларда намоён бўлади: Ўзбекистоннинг истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш; ўзи, ўз халқи, Ватанининг қадр-қиммати, ор-номусини англаб, уни ҳимоя қилиш; юксак ғоялар, янги-янги кашфиётлар, эзгу ниятлар оғушида меҳнат қилиб, истеъдоди, бор имконияти, керак бўлса, жонини юрт истиқболи, элига бахшида этиш ва ҳоказо, бу – ўз нонини ҳалол меҳнат билан топадиган, холис ва эзгу ишлари билан эл-юртга наф етказадиган, тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги кун лаззатлари, балки, охират ҳақида, унинг ободлиги ҳақида ўйлаб яшайдиган инсонларга хос қарашлардир. Бошқача айтганда, онгли яшайдиган, мантиқий фикрлашга қодир бўлган, ўз қарашларининг маъно-мазмунини ҳар томонлама асослаб бера оладиган, билим ва дунёқарашини бойитиб борадиган одамгина жамиятимиз олдида турган эзгу мақсадларнинг амалга оширилиши, Янги Ўзбекистон барпо этилишига муносиб ҳисса қўша олади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//