Диний экстремизм


Сақлаш
15:06 / 05.06.2023 0 1450

Диний экстремизм – экстремизмнинг диний соҳада намоён бўлиш шакли. Диний экстремизм муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирларни, фикр-қарашларни ёқловчи назария ва амалиётни англатади. У намоён бўлиш кўламига кўра, ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Бундай қарашлар жуда қадимий илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган, барча динлар доирасида ривожланган. Диний экстремизм руҳидаги қарашларни буддизм, христианлик, ислом, католиклар, протестантлар, православлар орасида бирдай учратиш мумкин. Диний эктремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо қилиш бўлиб, бунга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўрлик билан эришишни кўзлайди. Бу эса, давлат мустақиллигига ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга олиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усулларни қўллашдан ҳам тап тортмайди. Бугунги кунга келиб нафақат ислом дунёси, балки бутун жаҳонда диний экстремизмнинг асл қиёфаси яққол намоён бўлиб бормоқда. Дунёда инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойиллар устувор бўлиб бораётган, қонун ҳамда халқаро ҳуқуқ қоидалари мамлакатлар, халқлар, давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг асосий тамойилига айланаётган ҳозирги даврда диний экстремизмга қарши биргаликда курашиш, уни илдизи билан қўпориб ташлаш, бу борада доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш бугунги кундаги энг долзарб вазифадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4828
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//