Депутат этикаси


Сақлаш
04:06 / 05.06.2023 0 694

Депутат (лотинча deputatus жўнатилган, юборилган) ваколатли ҳокимият органларига сайланган шахс. Ўзбекистонда депутатларсиёсий партиялар, ҳокимият органлари, сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан вакил қилинган ва улар номидан иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахслардир. Депутатликка номзод кўрсатиш ва сайлаш тартиби турли мамлакатларда турлича бўлиб, махсус қонунлар билан белгилаб қўйилади. Мамлакатимизда уларнинг мақоми, ваколатлари, Депутатлик фаолиятининг кафолатлари «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунда белгилаб берилган.

 

Депутат этикаси – қонун чиқарувчи ҳокимият ва бошқа вакиллик органларида фаолият юритувчи халқнинг ваколатли мухтор вакили, яъни депутатнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари асосидаги фаолияти ҳамда унинг маънавий-ахлоқий қиёфасини ифода этадиган тушунча. Депутатлик мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 88-моддаси билан белгиланган депутатлик иммунитети қоидаларига асосланади. Ушбу қоидага биноан, депутатнинг шаъни ва қадр-қиммати, шахси қонун йўли билан муҳофаза қилинади. У жиноий жавобгарликка тортилмайди. Депутат Этикаси талабларига мувофиқ, у депутатлик даврида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас. Депутат жамиятда ўрнатилган ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя қилиши лозим. У ўз мақоми ва лавозимини суиистеъмол қилиши, бошқа фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги, маънавият талаблари ва ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя этиши зарур.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//