Демография


Сақлаш
06:06 / 03.06.2023 0 1060

Демография (юнонча demos – халқ ва grafos – ёзаман) – ҳар йили турли сабабларга кўра, вафот этган аҳоли ўрнини дунёга келган янги авлод ҳисобига тўлдириб борилиши қонуниятларини ижтимоий-тарихий шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганадиган фан.

 

Демографиянинг пайдо бўлиши асосан XVII асрнинг иккинчи ярмидан англиялик олим Ж.Граунт (1620–1674) тадқиқотлари билан боғлиқдир. Демография термини 1855 йилда француз олими А.Гийар томонидан илмий муомалага киритилган. 1882 йил Халқаро гигиена ва демография конгрессининг Женевада бўлиб ўтган сессиясида демография фан сифатида расман тан олингандан кейин XIX аср охири – XX асрларга келиб жадал ривожланаётган фанлардан бирига айланди. Ўзбекистонда бу атама асосан 1960 йиллардан қўлланила бошланган. Демографиянинг мақсади муайян ҳудуд, мамлакат, дунё аҳолиси ва турли миллатларнинг авлодлар алмашуви, ўлиш ва туғилиш жараёни ва омилларини ўрганиш асосида мавжуд муаммолар ечимини ишлаб чиқиш ва демографик истиқболни кўрсатиб беришдан иборат. Демографиянинг вазифалари: демографик жараёнларни (туғилиш, ўлиш, никоҳ ва ажралиш, оиланинг демографик хусусиятлари, аҳолининг ёш бўйича жинсий ва оилавий таркиби) ўрганиш; демографик башорат (маълум ҳудуд аҳолисининг сони, ёши, жинсий таркиби ва демографик вазиятини эътиборга олган ҳолда истиқболини илмий жиҳатдан асослаб бериш)ларни ишлаб чиқиш; демографик сиёсатни, аҳолининг миқдорий ўсишини бошқариш, амалга ошириш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Демографик жараёнлар ҳолати ижтимоий-иқтисодий, биологик ва жўғрофик омиллар билан узвий боғлиқ.

 

Демография социология, иқтисод, тарих, ҳуқуқ, этнология, социал гигиена, аҳоли географияси, тиббиёт, геронтология, генетика, статистика каби фан соҳалари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланмоқда. Демографияда нуфус тарихи, назарияси ва амалиётини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилади. Палео даври маълумотларига асосланган ҳолда қадим замонлардан аҳолининг ўсиш динамикаси ҳақидаги билимлар тўплаб келинади. Демография доирасида амалга ошириладиган тадқиқотлар аҳоли ва демографик жараёнларга доир дастлабки маълумотларни тўплаш, аҳолишуносликнинг математик назариясини ишлаб чиқиш ва демографик таҳлилдан иборат. Ҳозирги даврда демография нуфус назарияси асосида ривожланаётган қатор демографик фанларнинг кенг тармоғи тизимини қамраб олади. Бу ҳолат унинг объекти ва предмети, демографик жараёнлар ва ҳодисалар йўналишини белгиловчи омиллар, шарт-шароитларнинг турлитуманлиги билан боғлиқ. Ҳозирги даврда жаҳоннинг кўпгина минтақаларида демографик вазиятнинг кескинлашуви, нуфус масаласи глобал тус олаётгани демографиянинг жадал ривожига туртки бермоқда. Масалан, ривожланаётган мамлакатлардаги аҳолининг кескин ошиб бориши билан боғлиқ «демографик портлаш», иқтисодий ривожланган мамлакатларда эса, аксинча, демографик таназзул, урбанизация ва халқаро миграция муаммоларининг тобора кескин тус олиб бораётгани демографик тадқиқотлар аҳамиятининг ортиб бораётганидан дарак бермоқда. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 79
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 89
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 142
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 173
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10220
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5511
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5067
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4853
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4494
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3517
Радикализм

//