Деизм


Сақлаш
17:05 / 30.05.2023 0 867

Деизм (лотинча deus – худо) – маърифатчилик даврида вужудга келган диний-фалсафий таълимот. Асосчиси – лорд Чербер. Унга кўра, Худо оламни яратиб, унда иштирок этмайди ва воқеа-ҳодисаларнинг қонуний жараёнига аралашмайди. Деизм инсон ва Худо ўртасидаги доимий алоқа мавжудлиги ҳақидаги тасаввурга асосланган деизм, Худони табиат билан айнанлаштирувчи пантеизм ва Худонинг мавжудлигини инкор қилувчи атеизмга (даҳрийлик) қарама-қарши туради. Деизм табиатни ёки ақлни чеклаш ғоясини илгари суради. Деистлар таълимотига кўра, дин ҳамма одамлар учун умумийдир. Бу ғоя лорд Чербернинг «Ҳақиқат ҳақида трактат» асарида ўз ифодасини топган. Деизм таълимотини турли фалсафий йўналишлар вакиллари ёқлаб чиққан. XVII асрнинг биринчи ярми деизмнинг энг гуллаб-яшнаган даври ҳисобланади. Хусусан, христианликни фақат ахлоқий таълимот сифатида эътироф этган инглиз олимлари Ж.Толанд, А.Коллиз, М.Тиндал, А.Шефтсбери, Г.Болингброк; америкалик олимлар Т.Жефферсон, Б.Франклин, И.Алленлар деист бўлган. Францияда Деизм ғояларини Вольтер, Руссо каби файласуфлар ёқлаб чиққан. Германияда деизм фалсафий рационализм негизида ривож топади (Лейбниц, Лессинг). Деизм ғоялари Кантнинг «Дин фақат ақл доирасида» асарида илгари сурилган. Ҳозирги замон фалсафасида деизм жиддий аҳамиятга эга эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//