Даҳрийлик


Сақлаш
17:05 / 30.05.2023 0 693

Даҳрийлик (арабча замон, даврга эътиқод қилиш) — илоҳий кучларга эътиқод қилишни инкор этиш замон кишиларини пайдо қилади ва чинакам эътиқодни ўлдиради деган эътиқодда бўлишни англатувчи тушунча. Қадимдан даҳрийлик тушунчаси «худосизлик», кейинчалик «атеизм» каби атамалар билан юритилиб келинган. Жамиятда Худо, илоҳий кучларга ишонч пайдо бўла бошлаган даврлардаёқ, улар билан баробар ҳолда бундай ҳақиқатларга ишончсизлик ҳам шаклланган. Аммо даҳрийликнинг мутлақлаштирилиши давлат ва жамиятлар ҳаётида маънавий йўқотиш ва қабоҳатга олиб келган. Даҳрийлик қадимда илк худосизлик тасаввурлари пайдо бўлган даврдан ҳозирги кунгача бир неча босқични босиб ўтган. Тарихий тараққиёт жараёнида дунёвийлик даҳрийлик деб қараладиган, даҳрийлик эса мутлақлаштириладиган даврлар ҳам бўлган. Масалан, ХХ асрда большевиклар марксистик даҳрийлик асосида диндан холи жамият барпо этишни мақсад қилиб қўйган эди.

 

Ўтган аср 20–30 йилларида амалга оширилган бу сиёсат барча республикалар, шу жумладан, Ўзбекистонда жиддий салбий оқибатларга, улкан маънавий йўқотишларга олиб келди. Хусусан, республикада «Худосизлар» номи билан ўзбек тилида журнал нашр этилди. Араб алифбоси бекор қилингач, минглаб ноёб китоб ва қўлёзмалар ёқиб ёки кўмиб ташланди, юзлаб масжид ва мадрасалар ёпилди, араб тили ва ислом тарихининг билимдонлари қувғин остига олинди. Тошкент шаҳрида бутуниттифоқ Илмий атеизм институтининг республикалараро филиали очилди (1981). Мустабид тузум қулагач, «илмий атеизм» умуман фан сифатида йўқ бўлди. Айрим манбаларга кўра, ҳозирги даврда АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари аҳолисининг 8–10 фоизи даҳрийлик ҳисобланади. Ер юзида майда диний фирқалар ва диний экстремизм авж олаётган бугунги кунда бундай қарашни ўзига муайян эътиқод сифатида қараш анъанаси ҳам кўзга ташланмоқда. Кўпгина халқаро ҳужжатларда, масалан, Инсон ҳуқуқлари декларациясида: «Ҳар бир инсон фикр, виждон, дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгадир» деб ёзилган. Замонавий демократик жамиятларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам фуқаролар учун ҳақиқий виждон эркинлиги ҳуқуқи, яъни ҳар қандай динни эркин танлаб олиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик конституциявий асосда кафолатланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//