Дадаизм


Сақлаш
15:05 / 30.05.2023 0 876

Дадаизм – модернизм йўналишларидан бири. Унга 1916–1921 йиллари Т.Тцар асос солган. Бу оқимда «дада» атамаси муҳим ўрин тутади. «Дада» ҳаддан ташқари плюралистик характерга эга бўлгани сабабли аниқ маънога эга эмас. Тцарнинг фикрича, «дада» ҳеч нарсани англатмайди. Дадаизмнинг йирик вакилларидан бири бўлган Г.Гросснинг таъкидлашича, дадаистлар соф нигилистлар бўлиб, ҳамма нарсани инкор қилади, улар учун ҳеч нарса муқаддас эмас. Уларнинг тимсоли Йўқлик, Бўшлиқ, Туйнук ва ҳоказо. Дадаизм ғоялари негизида онгнинг эркинликка интилиши билан унинг эрксизлиги ўртасидаги зиддият яққол намоён бўлади. Дадаизм вакилларининг фикрича, онгнинг эрксизлиги рационал мантиқ ва тилнинг тафаккур устидан ҳукмронлиги оқибатида рўй беради. Шу туфайли дадаизм ақлсиз, мантиқсиз, тилсиз эркин фикрлаш ғоясини илгари сурди. Тцарнинг фикрича, «индивиднинг асл моҳияти ақлсиз ҳолатдан кейин қарор топади». Дадаизм тарафдорлари ҳар қандай позитив сиёсий дастурни инкор этади. Дадаистлар назарида, бадиий ижоддагина тил ва мантиқнинг танҳо ҳукмронлигини бартараф этиш, индивидуал онгсизликдан озод бўлиш мумкин, деб ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//