Даҳо(лик)


Сақлаш
14:05 / 30.05.2023 0 686

Даҳо(лик) – фавқулодда зеҳн ва заковат, юксак тафаккур, энг юқори ва ҳар тарафлама ривожланган истеъдод соҳибларига нисбатан қўлланадиган тушунча. Даҳолик истеъдоднинг шундай олий чўққиси-ки, у туфайли инсон ҳар қандай шароитда ўзининг хатти-ҳаракатини аниқ ва самарали бошқара олади, энг зарур пайтда энг оқилона фикрни айта билади, энг керакли режани амалга ошира олади. Бу ишларни у ҳеч бир зўриқишсиз, шошилмасдан, босиқлик, илҳом билан, ички қувонч ва завқ-шавқ билан бажаради. Инсондаги бундай фавқулодда истеъдод одатда муайян давр талабига мос равишда намоён бўлади. Шу сабаб инсоният тарихида улкан аҳамиятга эга даврлар даҳоларга эҳтиёж сезади ва уларни етиштиради. Масалан, Уйғониш даврида иқтисодий зарурат, ижтимоий ва маънавий эҳтиёж туфайли Ф.Петрарка, Леонардо да Винчи, Микеланжело ва бошқа кўплаб даҳоларнинг дунёга келишига сабаб бўлган. Ёхуд халқимиз маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган даҳо, халқимиз онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун даврни ташкил этган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткори – ҳазрат Алишер Навоийнинг бунёдкорлик фаолияти, аждодларга қолдирган бебаҳо мероси бутун инсоният манфаатларига хизмат қилиб, адабиятга дахлдордир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//