Гелиоцентризм


Сақлаш
16:05 / 25.05.2023 0 946

Гелиоцентризм, гелиоцентрик тизим (юнонча helios – Қуёш ва лотинча centrum – марказ) – оламнинг марказида Қуёш туриши тўғрисидаги таълимот. Бу ғоя поляк олими Н.Коперникнинг «Осмон сфераларининг айланиши тўғрисида» номли асарида (1543) илгари сурилган эди. Коперник назарияси дастлаб геоцентризм элементларидан холи бўлмаган. Масалан, сайёраларнинг бир хил доиравий ҳаракати, коинотнинг ягона маркази (Қуёш) мавжудлиги тўғрисидаги Коперник тасаввурлари шундан далолат беради. Кейинчалик Ж.Бруно, И.Кеплер, Г.Галилей ва бошқа томонидан бу камчиликлар бартараф этилган. Исаак Ньютон асарларида бутун олам тортишиш қонуни ва механика қонунларининг изоҳлаб берилиши туфайли сайёралар ҳаракатининг хусусиятлари тушунтирилиб берилгач, гелиоцентризм таълимоти ҳар томонлама асослаб берилди, шунингдек, Ернинг ҳаракатига доир ишончли маълумотлар, унинг муайян орбита бўйлаб ҳаракатланиши тўғрисидаги далиллар қўлга киритилди. Гелиоцентризм ва геоцентризм (Ер – коинот маркази, Қуёш ва бошқа сайёралар унинг атрофида айланади, деб ҳисобловчи таълимот) ўртасидаги баҳс бир неча аср мобайнида фанда дунёқараш ва мафкуравий муаммо бўлиб келди. Хусусан, католик черкови гелиоцентризмни христиан дини ақидаларини инкор этишда айблади ва оқибатда Коперникнинг асари икки асрдан кўпроқ давр мобайнида (1616–1822) таъқиб этилди. Гелиоцентризм ҳозирги замон астрономия фани ривожига улкан туртки берган, кишиларнинг дунёқараши ва тасаввурларида туб бурилиш ясаган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//