Вестернизация


Сақлаш
18:05 / 24.05.2023 0 839

Вестернизация (инглизча вестернҒарб) – европацентризм ғоясининг замонавий кўриниши бўлиб, инсоният эришган барча ютуқларни ғарблаштириш, Ғарб дунёсининг ўзига хос тафаккури ва турмуш тарзи натижаси деб кўрсатишга уриниш, Ғарб мамлакатларини илғор ва етакчи куч, идеал ҳодиса сифатида тарғиб этишга қаратилган назария ва амалиёт. Вестернизация тушунчаси XIX асрнинг 50-йилларидан эътиборан, ошкора айтила бошлади. Бугунги кунда вестернизация тушунчаси «космополитизм» («жаҳон фуқаролиги»), «глобаллашув», «оммавий маданият» категориялари билан бир қаторда ишлатилмоқда. Ғарбда вестернизация сиёсатини қўллаб-қувватловчилар ҳам, унга мутлақо қарши бўлган гуруҳлар ҳам мавжуд.

 

 

XIХ асрга келиб жаҳонда мустамлакачилик ҳаракатларининг кенгайиб бориши Осиё, Африка, Австралия ва Америкадаги кўплаб янги-янги халқларнинг бўйсундирилишига олиб келди. Забт этилган ҳудудларда «Европа – маданиятлар ўчоғи» деган ақидага асосланган европацентризм ғояси, ирқчилик ва миллатчилик авж олди. Жаҳондаги барча халқлар Ғарбнинг дини, маънавияти, маърифати, урф-одатлари ва турмуш тарзидан ўрнак олиши лозим, деган ақида мустамлакачиларнинг асосий ғоясига айланди. Европацентризм ғоялари турли ҳудудларда зўравонлик йўли билан татбиқ этилди. Бу ғоя асосида европалаштириш (ғарблаштириш) жараёни авж олди. Ғарбча дунёқараш ва турмуш тарзи кенг тарғиб этила бошлади. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида дунё харитаси иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан устун мамлакатлар ва уларга қарам бўлган, аҳолиси қашшоқ, мустамлака ўлкаларга бўлиниши таъсирида Ғарб халқларининг бошқа халқларга нисбатан устунлиги ғояси илгари сурилди. Бу каби интилишлар ХХ аср ва айниқса, ХХI асрнинг бошларига келиб янада авж олиб, Ғарбдаги сиёсий куч ва марказлар Шарқ жамиятларига «эркинлик ва демократияни олға силжитиш», «адолат ва тартиб ўрнатиш», «цивилизацияга ошно этиш» ва «инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш» ниқоби остида амалга оширилаётган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадлари, аввало, муайян мамлакатларни ўзига тобе этиш, уларнинг ер усти ва ер ости бойликларини эгаллаб олиш, миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо этишга қаратилган. 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 86
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10189
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//