Ведалар ва упанишадлар


Сақлаш
18:05 / 24.05.2023 0 996

Ведалар ва упанишадлар – диний мазмундаги адабиётлар. Баъзи тахминларга кўра, деярли тўққиз аср (милоддан аввалги 1500–600 йиллар) давомида Ҳиндистон ярим оролида яшаб келган қадимги халқ ва элатлар томонидан яратилган. Аммо ана шу даврдан кейин ҳам ведалар ва упанишадларга монанд руҳдаги асарлар яратилгани маълум. Ведалар асосан диний мазмунда бўлса-да, уларда қадимги халқларнинг маънавий ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ривожи, турмуш тарзи тўғрисида муҳим маълумотлар мавжуд. Анъанавий ведалар манбаларини шартли равишда бир қанча гуруҳларга бўлиш мумкин. У дастлаб қадимги Ригведа, яъни мадҳиялар тўплами шаклида бўлиб, 10 минг шеърдан иборат, 1028 мадҳияни ўзида жамлаган. Бу мадҳияларда диний тасаввурлар, жумладан, политеистик – кўпхудоликка оид қарашлар ўз ифодасини топган. Уларда куйланган Индра – момақалдироқ ва орийларни душманлардан ҳимоя қилувчи худо, Сурья – қуёш худоси, Дьяус – фалаклар худоси сифатида гавдаланади.

 

Ведаларнинг Ригведадан кейин шаклланган манбалари Самоведа, Ахчарведа ва Ячкурведадир. Ведалар оламнинг келиб чиқиши, биринчи жавҳар – субстанция, унинг асосида турли жараёнлар, худолар ва бутун оламнинг вужудга келиши ҳақида содда тасаввурларни ифода этади. Бундай жараёнлар мавҳум ижодий куч-қудрат – Праджапати таъсирида рўёбга чиқади. Бундай тасаввурлар, уларнинг мазмун-моҳияти қандай бўлишидан қатъи назар, кишиларнинг кундалик ҳаётий кузатишлари, тажрибаси ва уларга таянган умумлашмалар натижасидир. Упанишадлар Веда адабиётининг сўнгги босқичини ташкил қилади. Баъзи ҳинд анъаналарига қараганда, улар сони 108 та. Лекин ҳозирги вақтда уларнинг сони 300 га яқин, деган маълумотлар ҳам мавжуд. Упанишадлар милоддан аввалги VII–VI aсрларда шаклланди. Уларда Брихадаранъяка, Чхандогъя, Айтарея, Кена, Кауштаки каби фалсафий йўналишларнинг таъсири сезилиб туради. Упанишадларда оламнинг бутун бир манзараси тасвирланмаган бўлсада, қурбонлик, илк асос, руҳий моҳият, ҳаётнинг ўзгариб туриши (самсара), одамларнинг яхши ва ёмон аъмолларига қараб бериладиган насиба (карма), анимистик қарашлар, руҳнинг кўчиб юриши (таносуҳ), ахлоқий меъёр ва мезонлар, инсон тақдири каби қатор масалалар бўйича қарашлар илгари сурилган. Упанишадларнинг муаллифлари аксарият ҳолларда жамиятнинг қуйи табақаларига мансуб кишилар бўлган. Улaрнинг ҳинд жамиятида юқори мақомни эгаллаб турган брахманларнинг мавқеини сусайтиришга қаратилган ҳаракатлари жасорат ифодаси эди. У. Ҳиндистондаги маънавий-руҳий ва фалсафий жараёнларга катта таъсир кўрсатган. Айниқса, самсара ва карма ҳақидаги таълимот кўпгина ғоявий йўналишларнинг асосий мавзусига айланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 13
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 223
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11609
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5942
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5360
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5281
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4728
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4149
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3721
Ўқиш пули

//