Вафосиз(лик)


Сақлаш
17:05 / 24.05.2023 0 801

Вафосиз(лик) – вафоси йўқ, аҳд, келишувга амал қилмасликни англатадиган хусусият. Вафосизлик инсонни дину эътиқодидан, ёру биродарларидан ва оҳир-оқибат ўзлигидан айирувчи ёмон ҳислатдир. «Ишқи борнинг имони бор», деб бежиз айт майди доно халқимиз. Инсон учун энг азиз нарса – оила. Айниқса ўзбек халқи учун «оила» муқаддас тушунчадир. Оиланинг таянчини эса вафо ташкил этади. Зеро, муҳаббат уйнинг пойдевори бўлса, вафо унинг устунидир. Вафосизлик оилани барбод этади, ҳаёсизлик, риёсизлик, беандишаликни келтириб чиқаради. Вафосизлик шаҳват, нафс маҳсули. Уларнинг зидди инсоннинг зийнатли либоси бўлган иффат ва ҳаёдир. Абдулла Авлоний бу борада шундай дейди: «Зотингга зийнат ўлан иффатни дилда сақлагин, //Шаҳвату нафсинг сани бўлғусидур ақлингга қул. // Ҳар кишининг дунёда йиртилса иффат пардаси, // Нафси шайтондек ани бир кун солур бўйнига ғул». Вафосизлик одамни дўстларидан ҳам маҳрум этади. «Бевафо дўстдан таёқ яхши, Бебаҳра гулдан – япроқ» дейди халқимиз. Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари назарида, Вафосиз аёлларни иффат ва ҳаёдан маҳрум этса, эрларни оила, дўстларидан ажратади, ҳиёнат йўлига бошлайди. Масалан, Афлотуннинг фикрича, «Хотинларнинг вафоси адаб ва номусини сақлашдадир. Эрларнинг вафоси бутун инсоният адабларига шомилдур». Дарҳақиқат, эр йигит нафақат оиланинг таянчи, балки юрт ҳимоячиси ҳамдир. Ёзувчи Ойбек «Қутлуғ қон» романи қаҳрамонларидан бирининг ибораси билан айтганда: «Эр йигит ер сотмайди, ер сотган эр бўлмайди». Ушбу ҳикмат замири теран маънода ифодаланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4828
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//