Ватанпарварлик


Сақлаш
16:05 / 24.05.2023 0 819

Ватанпарварлик Ватанининг озодлиги ва ободлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлиги, мустақиллигининг ҳимояси йўлида фидойилик кўрсатиб яшаш, она халқининг ор-номуси, шон-шарафи, бахту саодати учун куч-ғайрати, билим ва тажрибаси, бутун ҳаётини бахш этишдек дунёдаги энг муқаддас ва олижаноб фаолиятни англатадиган тушунча. Ватанпарварлик ниҳоятда серқирра тушунча бўлиб, тарихий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий тараққиёт жараёнида доимо такомиллашиб, янгича маъно-мазмун билан бойиб, ривожланиб боради. Ватан манфаати, қадр-қиммати, тақдири, истиқболи, она юртга муҳаббат туйғуси қанча чуқур англанса, ватанпарварлик туйғуси шунча юксак бўлади. Тарихий, ижтимоий-сиёсий, маънавий тараққиётнинг турли босқичларида ватанпарварликнинг янги-янги қирралари намоён бўлиб боради. Ҳақиқий ватанпарварлик Ватанга, она заминга, ўз халқига муҳаббат билан яшаш, унинг истиқболи, манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилиш ҳамда курашиш зарурати туғилганда жонини фидо қилишни назарда тутади. Ҳар жабҳада Ватанимиз эришаётган муваффақиятлардан қувониш, оғир кунларида унинг учун қайғуриш, ўз юрти билан ғурурланиш, унинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир ғишти ва гиёҳига, қадимий ва замонавий обидалари, илм-фан ва санъатдаги ютуқларини, моддий ва маънавий бойликларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш – буларнинг барчаси ватанпарварликдир.

 

Ҳозирги пайтда ёшларимизда ватанпарварлик туйғусини камол топтириш, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Инсон ўз юртини қандай бўлса шундайлигича севиши, унинг ривожи учун бор имкониятларини ишга солиши лозим. Ватанпарварлик кишиларда асосан уч босқичда намоён бўлади: 1) билиш – Ватан тушунчасига хос қадриятларни эгаллаш; 2) эътиқод – мазкур қадриятлар тўғрисида олган билимларини эътиқодга айлантириш; 3) ҳаракат – бу эътиқодни амалий ишлар орқали намоён этиш.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 196
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 332
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15179
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6381
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6187
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5679
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5123
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4835
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4243
Ўзбекистон тарихи

//