Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш


Сақлаш
15:05 / 23.05.2023 0 647

Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш ғаразли геосиёсий ва геостратегик мақсадларга эришишда қўлланадиган усул ва тамойиллардан бири. Бу тамойилни амалга оширишнинг асосий йўли бирон-бир минтақа ёки мамлакат ичида ижтимоий парокандаликни келтириб чиқаришдир. Бунда, биринчидан, муайян шаклда мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни бўрттириб кўрсатиш орқали аҳолининг мавжуд ҳолатдан норозилигини уйғотиш, иккинчидан, ўз ноғорасига ўйнайдиган мухолифатчи кучларни юзага келтириш йўли билан сиёсий беқарорликни келтириб чиқариш, учинчидан, «мамлакатда сўз, матбуот, сиёсий эркинликлар йўқ» қабилидаги туҳматдан иборат мафкуравий тазйиқ ўтказиш усуллари қўлланади.

 

Ўзбекистон мисолида бундай ҳолат баъзи хорижий ОАВнинг мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ислоҳотлар ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши орқали жаҳон жамоатчилигида ҳақиқатга зид тасаввурни шакллантириш йўлидаги хатти-ҳаракатларида яққол кўринади. Муайян минтақага нисбатан олиб қараганда, мазкур тамойил ушбу ҳудудда ҳукмронлик қилишга даъво қилаётган давлат борлигини «асослаш», таъбир жоиз бўлса, шундай давлат тимсолини яратиш йўлидаги уринишларда намоён бўлади. Бундай ғаразли интилишлар Ер юзининг турли нуқталарида ҳар хил кўринишдаги низоларни, давлатлараро муносабатларда эса тангликни юзага келтиради. Натижада, мамлакатларнинг моддий-молиявий, маънавий-интеллектуал салоҳияти жамият тараққиётига хизмат қилиш ўрнига ана шу «образ» таъсирининг олдини олишга йўналтирилади. Шу тариқа асосий мақсадга, яъни муайян давлатни яккалаш, уни заифлаштириб, ўз «иттифоқчи»сига айлантиришга эришилади. «Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш» тамойилини амалга оширишнинг яна бир йўли – халқаро майдонда муайян мамлакат ҳақида нотўғри, нохолис тасаввурларни шакллантиришдир. Айни пайтда бу йўлда диний омилдан, яъни гўёки эътиқод эркинлиги бузилаётгани тўғрисидаги сохта маълумотларни тарқатиш усулидан фойдаланишга уринишлар ҳам кузатилмоқда. Буларнинг барчаси «мақсад воситани оқлайди» деган ақида ғаразли геостратегик ғоялар ва манфаатларни рўёбга чиқаришнинг асосий қоидасига айланаётганини кўрсатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//