Бунёдкорлик


Сақлаш
14:05 / 23.05.2023 0 764

Бунёдкорликбунёд этиш, яратувчилик, ижодкорликни англатувчи тушунча. Жамият тараққиётининг туб бурилиш даврларида, ўзгариш ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида бунёдкорликнинг яратувчанлик, халқни бирлаштириш ва эзгу мақсадлар сари сафарбар этиш имкониятларидан самарали фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Бугунги истиқлол даври ва мустақилликни мустаҳкамлаш жараёнида Ватанни севиш, юрт тинчлигини асраш, халқ фаровонлиги йўлида курашиш, эзгу амаллар ва савоб ишларни амалга ошириш – мамлакатимиздаги бунёдкорликнинг маъно-мазмунини белгилайди. Тарих ҳам, бугунги ҳаётимиз ҳам ўз ғаразли мақсадларига эришиш учун юксак ғояларнинг жозиба кучидан фойдаланишга уринувчи ёвуз кучлар ҳамма замонларда бўлишини кўрсатади. Қабиҳ ниятли кучларнинг асл ниятларини фош этишда бунёдкор ғоялар асосидаги эътиқод ва дунёқарашнинг аҳамияти катта. Бунёдкорлик бунёдкор ғоялар таъсирида вужудга келади. Бунёдкор ғоялар таъсирида инсон эзгуликка етишиш, миллатлар ва давлатлар эса озодлик ва мустақилликка эришиш учун интилади, адолат ва ҳақиқат тантанаси йўлида курашади, буюк тарихий ғалабаларни қўлга киритади. «Бунёдкор ғоялар» тушунчаси назарий жиҳатдан асослаб берилган. Бунёдкор ғоялар жамият ва одамлар, турли гуруҳ ва қатламлар, миллат ва давлатларни тараққиёт сари етаклайди, халқни эзгу мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишга ундайди. Ўзида гуманизм талабларини акс эттирадиган, инсон камолотига, жамият ривожига, миллат тараққиётига, халқнинг ирода ва интилишларига хизмат қиладиган, уни жипслаштириб, олий мақсадларга сафарбар этадиган ғоялар бунёдкор ғоялардир. Улар инсоннинг ички яратувчанлик моҳияти, ижодкорлик табиатидан келиб чиқади, одамларни комиллик ва фозиллик сари ундайди, имон-эътиқодини мустаҳкамлайди, ҳаётига ижобий мазмун бахш этади. Бунёдкор ғоя инсонни улуғлайди, унинг руҳига қанот бағишлайди.

 

Соҳибқирон Амур Темурнинг пароканда юртни бирлаштириш, марказлашган давлат барпо этиш, мамлакатни обод қилиш борасидаги ибратли фаолиятига ана шундай эзгу ғоялар асос бўлган. Ўзбекистон халқининг миллий мафкураси бунёдкор ғоялар тизимидан иборат. Бу ғоялар соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, жамиятда ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, янгича эътиқод ва дунёқараш эгаларини тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Эркин ва фаровон ҳаёт – одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ҳамда имкониятлари эвазига эришишидир. Мустақиллик миллий қадриятлар, маданият ва анъаналар, маънавиятни тиклаб, одамларимиз қалбида миллий ғурур ва ифтихор ҳамда ватанпарварлик туйғуларини камол топтиришга замин яратди. Шунингдек, мустақиллигимизнинг ўзига хос мафкурасига айланган миллий ғоя минг йиллар давомида шаклланиб, сайқалланиб келган миллатимиз маънавияти сарчашмаларидан, бутун инсоният тўплаган тажриба ва қадриятлардан озиқ оладиган бунёдкорликни ўзида ифодалайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 86
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10185
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//