Ботин


Сақлаш
16:05 / 19.05.2023 0 776

Ботин (арабча яширин) – асосий фалсафий тушунчалардан бири бўлиб, муайян нарса, воқеа-ҳодиса, жараённинг ички мазмун-моҳияти деганидир. Ботин зоҳирнинг зидди, ичкининг муқобилидир. Ботин зоҳир каби Аллоҳнинг исмларидан бири бўлиб, ушбу маънода у барча сиру асрор ва яширин нарсаларнинг билгувчиси, барчанинг ваҳму тасаввуридан яшириндир, ҳеч бир кўз уни кўришга ва ҳеч қандай ваҳму хаёл уни қамраб олишга қодир эмас. Ботин аҳли илоҳий сиру асрордан воқиф бўлган орифлардир. Ботин илми (илмул ботин): ботиншунослик, инсон қалбининг аҳволини билиб олиш – «тахлия»дан иборат. Ушбу илмни тариқат, ҳақиқат ва тасаввуф илми деб ҳам атайдилар. Тахлия, яъни бўшатмоқ, тасаввуф ва фалсафа атамаси сифатида ботинни (ички дунёни) ёмон ахлоқ ва ёвуз хислатлардан бўшатиб, тангридан бандани узоқлаштирувчи нарсалардан ўзини тийишни англатади. Ботин баъзи ҳолларда ақлнинг амалий кучига ишонч, ақл билан нарса-ҳодисаларнинг асл мазмунини англаб олишни англатади. Баъзи кишилар назарида ҳар бир зоҳирнинг ботини бор, оламнинг зоҳирий (юзаки) маъносини эмас, балки ботиний, яъни ички маъносини англаб олиш лозим. Инсон ташқи томондан қандай кўринишидан қатъи назар, унинг ботиний ҳиссиёти, қалби, кўнгли ниҳоятда нозик ва маънавий жиҳатдан бой бўлиши, ва аксинча, сиртдан қараганда, кам-кўстсиз, салобатли кўринган киши ҳиссиётсиз, қалби кўр бўлиши ҳам мумкин. Ботин инсонга бахш этилган неъмат, у буюк кишиларнинг зоҳирий фаолиятида ёрқин ифодасини топган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//