Бирдамлик


Сақлаш
15:05 / 19.05.2023 0 721

Бирдамликкишиларнинг муайян ғояда якдиллиги, маълум бир фаолиятни амалга ошириш жараёнида ҳосил бўладиган маънавий яқинликни англатувчи тушунча. Бирдамлик бир гуруҳ кишилар маълумоти, меҳнати, малакаси, касбий маҳорати ва фаолият кўникмаларининг ўзаро мутаносиблигидир. Жамият учун, умуман кўпчилик учун фойдали бўлган, яъни унум, рағбат, фаровонлик келтирувчи омилларнинг барчаси ҳам бирдамлик тамойилига мос келавермайди. Бунда кишилар фаолият жараёнида умумий бирдамликга келишлари шарт ҳисобланади. Шунингдек, ижтимоий бирдамликнинг қадри фақатгина моддий неъматлар билан ўлчанмайди, балки маънавий эҳтиёжларнинг қондирилишида ҳам унинг аҳамияти беқиёсдир. Кенг маънода, ижтимоий нуқтаи назардан қаралганда ўз вақтида солиқлар тўлаш ёки Ватанни ҳимоя қилиш, касаба уюшмалар фаолияти соҳаларида ҳам тенглик ва ижтимоий меъёрларга риоя этиш талаб этилади.

 

Бирдамлик айрим ҳолларда ижтимоий адолатнинг эквиваленти сифатида қонун-қоидаларга риоя қилиш, муайян ғоя ва режалар бошида ўзаро келишув ва илиқ муносабатлар замирига қурилади. Бирдамликнинг жамиятшунослик фанида ўрганиладиган қоидалари бозор иқтисодиётига эга бўлган барча демократик жамиятларда кенг тарқалган. Бирдамлик қоидалари ҳаётга қанчалик мустаҳкам жорий этилса, фуқаролик жамиятининг иқтисодий пойдевори шунчалик мустаҳкам бўлади. Бирдамлик ижтимоий барқарорликнинг зарурий асоси ҳисобланади. Бирдамлик шакл, қоида ва меъёрларининг ҳаётга тобора кенгроқ жорий этилиши инсон манфаатларини уйғунлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантиришга кўмаклашади. Зеро, бирдамлик демократик жамиятда мувозанатни таъминловчи муҳим механизм бўлгани сабабли ҳам фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнлари бу қадриятга тўла-тўкис таяниши табиийдир.

 

Тадрижий ва барқарор ривожланиш йўлига кирган жамиятда ижтимоий бирдамликга тўлароқ эришилади. Гарчи, бирдамлик нисбий тушунча бўлиб, барча учун бир хил бўлмаса-да, демократик жамиятда уни амалга оширишнинг қатъий қоида ва меъёрлари таъминланади, бирдамликнинг ўзи жамият ҳаётининг муҳим меъёрига айланади. Ўзбекистонда бирдамлик умумий якдилликни қарор топтириш ва жамиятнинг янги сиёсий тизимини шакллантиришдан иборат ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида ўрта қатламнинг вужудга келиши, унинг демократик қадриятлар учун муҳим ижтимоий асосга айланиши, шу тариқа жамиятнинг бойлар ва камбағалларга кескин ажралиб қолишининг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Халқимизнинг тарихан шаклланган қадриятларига кўра, ижтимоий бирдамлик моддий фаровонлик ва маънавий бойлик уйғунлигини талаб этади. Бу эса, ўз навбатида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, мулкка эгалик ҳиссини мустаҳкам қарор топтириш, барча фуқароларнинг ўз имкониятлари ва қобилиятларини тўлиқ намоён қилиши, инсонлар манфаатлари уйғунлигини таъминлаш каби муҳим демократик қадриятларга асосланади. Жамиятимизда бирдамликни мустаҳкамлашда давлат, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг демократик тартибот, қонунчилик муҳитини жорий этишдаги яқин ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 86
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10189
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//