Бир ёқлама тафаккур


Сақлаш
15:05 / 19.05.2023 0 564

Бир ёқлама тафаккуртафаккурнинг чеклангани, унинг воқеликни тўлиқ ва холисона ифода эта олмаслигини англатувчи тушунча. Бир ёқлама тафаккур моҳиятига кўра, инсон, жамият ва ижтимоий воқеликда юз бераётган ўзгаришлар, воқеа-ҳодисаларни асл холича акс эттирмаслик, уни бузиб талқин этиш ёки аксинча, бўрттириб кўрсатиш шаклларида намоён бўлади.

 

Бир ёқлама тафаккур инсон маънавиятининг чекланган маҳсули ҳамдир. Зеро, инсон тафаккурга эга мавжудот сифатида дунёни нафақат англаши, балки уни тўғри талқин этиши орқалигина фаолият юритиши мумкин. Шу маънода, бир ёқлама тафаккурга эга бўлган кишининг маънавий қиёфаси, инсонларга, оилага, жамиятга нисбатан муносабати адоват, ётсираш ёки бефарқлик касб этиши мумкин. Бир ёқлама тафаккур жамиятнинг маълум тарихий даври (жамият тараққиётининг аграр, саноатлашган, индустриал, ахборотлашган даврлари), мавжуд ижтимоий тузум (ибтидоий, қулдорлик, феодал, капиталистик, коммунистик), ижтимоий замон ва макон хусусиятлари билан ҳам узвий боғлиқдир. Масалан, кишиларнинг собиқ тоталитар тузумдаги тафаккури ва ҳозирги мустақиллик давридаги дунёқараши ёки ХIХ асрдаги дунёни англаши ва бугунги тобора глобаллашиб бораётган ахборот асридаги фикрлаш тарзи ўртасида катта фарқ бор.

 

Бир ёқлама тафаккур ижтимоий воқелик бўлиши билан бирга индивидуал хусусиятга ҳам эга, яъни алоҳида олинган инсоннинг қарашлари ва тафаккур тарзида ҳам у ёрқин намоён бўлади. Бунда инсоннинг ижтимоий келиб чиқиши, жамиятнинг муайян табақасига мансублиги, оилавий шароити, фаолияти, турмуш тарзи, маълумот даражаси, маданий қадриятларга муносабати, дўстлари, яшаш даражаси ва сифати каби омиллар муҳим аҳамият касб этади. Азалдан Шарқ мутафаккирлари томонидан инсоннинг бир ёқлама тафаккурини таълим-тарбия, камолот сари интилиш, ўқиш, изланиш орқали бартараф этиш мумкинлиги таъкидланади. Масалан, Абу Наср ФоробийФозил одамлар шаҳри»), Абу Али ибн СиноТиб қонунлари»), ҒаззолийКимёи саодат»), Алишер НавоийМаҳбуб ул-қулуб») инсон тафаккурини ривожлантиришда нафақат назарий билим, тажриба ва кўникмаларни шакллантириш, балки машқ қилиш орқали хотирани чархлаш, оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш, қироат ва ҳоказо ҳам беқиёс аҳамият касб этишини уқтирганлар.

 

Мустақиллик даврида баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар эркин фикрга эга бўлган комил инсонларни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Бугунги кун тафаккури даъватларига, ҳар қайси халқнинг тилида ва дилида бўлган кўпдан-кўп саволларга тўлақонли жавоб бериш, замоннинг асосий хусусиятлари, башариятнинг ривожланиш тамойилларини ўзида яққол акс эттириши, энг устувор тенденцияларни ҳар томонлама ёритиши, таҳлил қила билиши зарур. Бу эса эски тузум асорати бўлмиш бир ёқлама тафаккурни тўлиқ бартараф этиш, ижтимоий-сиёсий тафаккур ривожини янги босқичга олиб чиқишни талаб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 86
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10189
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//