Билим


Сақлаш
15:05 / 19.05.2023 0 704

Билимижтимоий-тарихий, амалиётда текширилган ва мантиқан тасдиқланган, воқеликни билиш жараёнида эришилган натижа; шу воқеликни инсон онгида тасаввурлар, тушунчалар, муҳокама ва назарияялар орқали ифодаланган инъикоси; кишиларнинг табиат ва жамият ҳодисалари ҳақида тўплаган маълумотлари; воқеликнинг инсон тафаккурида акс этиши. Воқелик ҳақидаги билган маълумотларимиз билим даражасига кўтарилиши учун, биринчидан, маълумотларнинг воқеликка мутаносиблиги; иккинчидан, етарли даражада ишонарли бўлиши; учинчидан, далиллар билан асослангани ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ана шу шартларнинг уйғунлиги мавжуд маълумотларни билим даражасига олиб чиқади. Инсон ижтимоий тараққиёт жараёнида билмасликдан билишга, мавҳум билимлардан мукаммал ва аниқ билимлар ҳосил қилиш томон боради. Кишининг моддий дунё тўғрисидаги билими нисбийдир, у узлуксиз ривожланиб, бойиб боради. Билим кундалик тажриба, кузатиш орқали тўпланади. Билимларни тадқиқ этувчи таълимотэпистемологияда билимнинг перцетив (ҳиссий), ҳаётий ва илмий билим шакллари ажратиб кўрсатилади. Илмий адабиётда билимларнинг илмий ва илмдан ташқари шакллари ҳам фарқ қилинади. Илм доирасидан ташқари билимларга маданият, адабиёт, санъат, мифология, дин ва шу каби соҳаларга оид билимлар киради. Одатдаги фан соҳаларида тадқиқ этиладиган билимлар экзотерик (кўзга ташланувчан) билимлар деб аталса, астрология, ва шу каби соҳаларга оид билимлар эзотерик (пинҳоний) билимлар дейилади. Экзотерик билимлар илм-фан қоидаларига зид келмайдиган бўлса, эзотерик билимлар бундай қоидаларга зид келиши ҳам мумкин.

 

Билиш маънавий-руҳий ҳодиса, инсоннинг оламни англаш қобилияти, сараланган, тартибга солинган, муайян усул (метод) ёрдамида олинган, маълум мезонларга (меъёрларга) мувофиқ тартибга солинган, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, одамлар ва бутун жамият томонидан айнан билиш сифатида тан олинадиган ахборот. Мазкур мезонларга биноан билишни унинг амал қилиш даражасига кўра икки турга ажратиш мумкин: кундалик ёки одатдаги ва махсус (илмий, диний, фалсафий ва бошқалар). Билиш шунингдек, турли соҳаларда намоён бўладиган касбий ва амалий билиш ҳам мавжуд. Бундан ташқари, шахсга доир билиш, ақлий билиш, ҳиссий билиш каби билиш шаклларини ажратиш мумкин. Фалсафа доирасида эпистемология ва гносеология, фанлараро даражадафаншунослик, муайян фанларга доир билиш доирасидабилиш социологияси кабилар мустақил фан соҳаларига айланган. Шу маънода, ҳозирги даврда билиш усул ва услублари тўғрисидаги соҳаметодология ҳам алоҳида мустақил йўналишга айланмоқда. Бугунги кунда мистик билиш, «оккульт» билиш, «парапсихологик» билиш ва ҳоказоларга билишнинг алоҳида турлари сифатида қарала бошланди. Аслини олганда, буларнинг барчаси инсон маънавий оламининг серқирралиги, унда турли-туман жиҳатлар мавжудлигидан далолат беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 86
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10189
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//