Беодоблик


Сақлаш
15:05 / 18.05.2023 0 771

Беодоблик – ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлган хусусият, инсоннинг ўз фаолиятида бошқалар билан бўлган муносабатида, иймон, инсоф, андиша, шарму ҳаё, инсонпарварлик каби ахлоқий мезонлар чегарасидан чиқишини англатувчи тушунча. У муайян мақсад йўлида ва мақсадсиз амалга оширилиши мумкин. Бошқа бир тасниф бўйича беодоблик англанган ва англанмаган кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Англанган беодобликни одам билиб туриб, ёмон ниятда амалга оширади. Англанмаган беодобликга одам ахлоқий мажбуриятни нотўғри тушуниши сабабли йўл қўйиши мумкин. Беодоблик меъёри муайян хатти-ҳаракатнинг мазмунига, унинг амалга оширилишидаги шарт-шароитлар, шунингдек, уни шу ишни қилишга мажбур қилган мотив ва ниятларга боғлиқ. Беодоблик туғма хусусият эмас, балки тарбиясизлик маҳсулидир. Шунинг учун халқимизда «Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин» деган нақл бор. Сукут беодоблик, қўполлик ёки ҳасад юзага келтирган ҳар қандай келишмовчиликка қарши энг тўғри жавобдир. Бўлган-бўлмаган нарсани такрор-такрор сўрайвериш ҳам беодобликдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//