Бемеҳр(лик)


Сақлаш
21:05 / 16.05.2023 0 761

Бемеҳр(лик) – инсоннинг бошқаларга нисбатан салбий ёки нейтрал тус олган ҳиссий муносабатини ифода этувчи тушунча. Бемеҳрликни икки маънода талқин этиш мумкин: биринчидан, у одамларга нисбатан салбий муносабат, тажовуз ва шафқатсизликни англатса, иккинчидан, бефарқлик, тошбағирлик шакли сифатида намоён бўлади.

 

Бемеҳрлик одамда ўзгаларга нисбатан кўпинча лоқайдлик, бефарқлик яққол намоён бўлади. Масалан, касал одамга куюнмаслик, муҳтож одамга ёрдам қўлини чўзмаслик ёхуд ҳалокатли ҳодисани индамай кузатиб туриш бемеҳрлик аломатидир. Бемеҳрлик маълум маънода инсон қалбининг ҳиссий олами, унда ўзгаларга нисбатан шаклланган эмпатияга (ўзгалар ҳолатини ҳис этиш) боғлиқ. Шу маънода, бемеҳрлик инсоннинг ёшлик давридан оила муҳитида шаклланадиган муносабати шаклидир. Бу даврда бола тарбиясига эътиборсизлик, қўрс ва қўпол муносабатда бўлиш, камситиш, оилада ота-она ва фарзанд муносабатларидаги ҳиссий ғариблик унинг ҳаётида ўзгаларга нисбатан меҳр ҳиссининг етарли даражада шаклланмаслигига сабаб бўлади. Яқинларига меҳр-оқибатли бўлган инсон қалбида маҳалладошлари, касбдошлар ва бошқа кишиларга нисбатан меҳр ҳисси шаклланиши шубҳасиздир. Шу билан бир қаторда, инсоннинг мақсадга интилиши йўлида ортиқча ҳиссиётларни тизгинлай олиш қобилияти, айрим ҳолларда масалага холис ёндашиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Масалан, фарзанд тарбиясида болага ҳаддан ташқари меҳр қўйиш унинг талтайиб кетишига, қатъиятсиз, иродаси заиф бўлиб вояга етишига олиб келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//