Бағрикенглик


Сақлаш
20:05 / 16.05.2023 0 1249

Бағрикенглик (толерантлик) – ўзгаларга нисбатан меҳр-мурувватли, ғамхўр, сахий, кенг феълли бўлган, ана шундай маънавий фазилатларга эга кишиларни ифодаловчи тушунча. Бағрикенглик ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник хусусиятлари, анъана-маросимларига ҳурмат-эҳтиромда бўлиш, муомала-муносабатда камситиш ва таҳқирлашларга йўл қўймаслик, инсонийликни ҳамма нарсадан устун ҳисоблаб, жамоада, иш жойларида, маҳалла-кўйда бунга риоя этишни англатади. Мазкур тушунча турли диндаги, турли миллат ва элатларга мансуб кишиларнинг бир мамлакат доирасида, ягона давлат таркибида баҳамжиҳат, тинч-осойишта яшашини ифода этади. Бағрикенглик айрим шахсларга ёки бутун бир халққа хос хусусият бўлиши мумкин. Бағрикенглик – ўзбек халқининг энг олижаноб фазилатларидан биридир.

 

Бағрикенглик миллий ва диний тусда намоён бўлади. Миллий бағрикенглик – миллатлараро тотувликни англатса, диний бағрикенглик – турли диний конфессияларга мансуб кишиларнинг ҳамжиҳатликда яшашини билдиради. Турли динларга эътиқод қилувчилар билан ҳеч бир динга эътиқод қилмайдиганлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат ҳам бағрикенгликка киради. Бағрикенглик тор мутаассибликка зид тушунчадир. Умуминсоний қадриятларни қадрлайдиган, юксак маърифатли инсон ҳеч қачон диний ва миллий айирмачилик йўлидан бормайди, балки барчага баробар эҳтиром ва одобда бўлади. Ўзбекистонда мустақилликнинг илк кунлариданоқ изчил амалга оширилаётган бағрикенглик сиёсати миллий тараққиёт, мамлакатда қарор топган осойишталикни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бағрикенглик дунёдаги турфа маданиятлар, турли халқлар миллий қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ҳурмат қилишни англатади. Бундай бағрикенглик кенг дунёқараш, самимий муносабат, ҳур фикр, виждон ва эътиқод негизида вужудга келади. Бағрикенглик фақат маънавий бурчгина эмас, сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир. Бағрикенглик, энг аввало, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш асосида шаклланган фаол муносабатдир. Бу тамойил асослари Конституциямизнинг алоҳида моддаларида мустаҳкамлаб қўйилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15166
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4829
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//