Бачкана(лик)


Сақлаш
20:05 / 16.05.2023 0 673

Бачкана(лик) (форсча болаларча, болаларга хос) – катта ёшдаги кишиларга ярашмаган қилиқлар, болаларча мулоҳаза юритадиган, қисқа ўйлайдиган, юзаки ва хом фикрлайдиган кишини англатадиган тушунча. Одамнинг маънавий қиёфаси унинг хатти-ҳаракатларида намоён бўлар экан, киши ёши, мансаби, мавқеига яраша йўл тутмаса, унинг иши ва қилиқлари ўзгаларнинг ғашига тегади. Шунинг учун бачканалик қилган кишиларга «ёшингга қараб иш қилгин», деб дашном берилади. Бачканалик одамни инсонлик мартабасидан маҳрум этади, бундай кишилар эл ўртасида ҳурматини йўқотади. Абдулла Қаҳҳор «Тўйда аза» ҳикоясида ёшини унутган кишининг фожиасини очиб берган.

 

Элда ҳурмат ва муҳаббатга сазовор бўлган, ёши анчага борган домла ёш жувонга уйланиш фикрига келади ва буткул ўзгаради, бачкана қилиқлар қила бошлайди. Домла ёшига яраша иш қилмагани туфайли ҳатто маҳалланинг ҳам файзи кетгандек бўлади. Ҳурмат туйғуси ғазабга айланади. «Бу ғазаб одамларнинг кўнглидаги домлага бўлган ҳурмат ва муҳаббат туйғусини чирита бошлади. Бора-бора домла деганда одамларнинг кўнглига ғашлик тушадиган бўлиб қолди». Бачканаликни мутафаккирларимиз одамийликка зид иллат сифатида қоралаб келганлар. Масалан, Носир Хусрав назарида «Қирқ ёшда ҳам ақлу одоб бўлмаса, // Бўлади ундайни одам демаса!»,

 

Кайковуснинг фикрича, «Ўзига оро берғон қаридин қочғил, нединким зоҳирин безағон қари жоҳил йигитдан ёмонроқдир...». «Барча халойиқнинг умри қуёш янглиғдур: йигитларнинг қуёши машриқдадур, қариларнинг қуёши мағрибдадур ва мағрибда бўлғон қуёш тез ботгусидур. Бу сабабдин қариларга йигитлар феълин қилмоқ номуносибдур». Алишер Навоий бачканалик одамни беҳуда овораи саргардонликка мубтало қилишини уқтиради: «Ҳавас бўлса қариға навжувонлик, // Ҳижолат зоҳир айлар саргардонлик». Хуллас, халқимизда бачканалик юксак маънавиятга мос келмайдиган иллат сифатида қораланиб, унга ҳамма замонларда салбий қусур сифатида муносабатда бўлиб келинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6459
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//