Бардош


Сақлаш
20:05 / 16.05.2023 0 711

Бардош – маънавиятли инсоннинг сифатларидан бири, чидам, сабр, қаноат каби сўзлар билан ифодаланадиган тушунча. У кўпроқ матонат тушунчасига яқинроқ. «Инсон ҳар бир ишни сабр ва матонат ила юрутса, мақсудига тинч ва роҳатга боруб етар. Ҳамиша саодатда яшар» (Абдулла Авлоний). Бардош инсоннинг ўз ҳаракатларини мақсадга йўнал тира билиш, қийинчиликларни енгиб ўтиш, ҳиссиётларни, жаҳлни назорат қила олиш, қийинчилик ва муаммолар билан тўқнаш келганда қатъият билан бардош бера олиш каби ҳислатларни англатади. Бардош кескин, мураккаб вазиятда юксак маънавият ифодасининг руҳий-хулқий шарти сифати намоён бўлади. Бардошли бўлиш инсоннинг шахсий ҳаёти, ўз-ўзини англаши, маънавий юксалиши, ахлоқий сифатларининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Бардош тушунчаси масъулият, чидамлилик, ор-номус, қадр-қиммат, келажак сари интилиш каби фазилатларни ифода этиб, инсоннинг маънавий юксалиб боришига хизмат қилади. Айниқса, бу тушунча мамлакат тараққиётининг бурилиш палласида, янги жамият қуриш, порлоқ истиқбол сари интилиш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//