Бадгумонлик


Сақлаш
18:05 / 16.05.2023 0 707

Бадгумонлик (форсча бад ёмон; гумон; фараз, фикр, шубҳа; лик – от ясовчи қўшимча) шубҳаланиш, ҳадиксираш, ишонмаслик ҳолатини ифодаловчи тушунча. Бадгумонлик асосан инсон феъли билан боғлиқ бўлиб, халқимиз тафаккурида одамнинг ёмон феълидан келиб чиқадиган салбий иллат ҳисобланади.

 

Бу ҳолат халқимизнинг «Гумон дўстдан ажратар», «Гумон имондан ажратар», «Гумондор кўнгилдан гумон аримас» каби мақолларида қораланган. Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний бадгумонликни аҳмоқлик белгиси сифатида қуйидагича таърифлайди: «Ҳамоқат ақл ва маърифатнинг камлигиндан ҳосил бўладургон энг ёмон хулқлардан биридур... Аҳмақ кишиларни(нг) бир ишда ақлий ва нақлий далиллар ила кўндириб бўлмас». Бадгумонлик ғараз, ғайирлик, кўнгил қоралик, ғийбат, чақимчилик кўринишида ҳам намоён бўлади. Бадгумонлик кишининг нафсонияти, иффатига тегади, кўнглини чилпарчин қилади. Бу борада Бедил шундай дейди: «Ёмон сўзлар илан дилларга заҳмат бермагил, Бедил, На ерда тошни жинси бўлса, бўлғай шишага душман». Ўзгаларнинг бадгумонлигига учраган киши руҳий мувозанатини йўқотади, одамларга бўлган ишончи сўнади, ўзини беҳуда ҳақоратланган ҳисоблайди, натижада у жамиятдан ажралиб, одамови бўлиб қолиши, ҳатто атрофдагиларга нисбатан душманлик ҳиссини туя бошлаши мумкин. Шунинг учун ҳам беҳуда бадгумонлик барча халқларда маънавиятга зид ёмон иллат сифатида қоралаб келинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15166
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4829
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//