Ақлий ва жисмоний меҳнат


Сақлаш
17:05 / 16.05.2023 0 784

Ақлий ва жисмоний меҳнат – кишилар ўртасида тарихан таркиб топган меҳнатнинг асосий шакллари. Жисмоний меҳнат кўпроқ кишиларнинг қўл кучи, жисмоний фаолияти билан боғлиқ. Жисмоний меҳнатдан фарқ қиладиган ақлий фаолият ҳам тарихий характерга эга бўлиб, жамиятнинг маънавий тараққиётидан бевосита келиб чиқади. Айни пайтда бундай қараш одамзодни иккита катта гуруҳга – моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқарувчиларга ҳамда жисмоний меҳнат ва ақлий меҳнат кишиларига ажратишга сабаб бўлади, деган нотўғри қарашга келиб қолмаслик лозим.

 

Собиқ СССР даврида устувор бўлган бундай ёндашувларнинг барчаси ҳаётий заминдан ажралган бўлиб, масаланинг асл моҳиятини ифода этади. Аслида тараққиёт натижасида кишиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида ақлий ва жисмоний куч ўзаро уйғун тарзда намоён бўлади, бири иккинчисини тўлдиради ва тақозо қилади. Жамият равнақ эта боргани сари жисмоний меҳнат ходимларининг билим савияси, малакаси, иш унумдорлиги оша боради, шу билан бирга, ақлий меҳнат кишиларининг онги ҳам бойиб боради. Чунки зиёлининг ҳам, малакали ишчининг ҳам, фермер ёки деҳқоннинг ҳам туб манфаатлари бир – Ватан равнақи, халқ фаровонлигидир. Уларнинг барчаси бир халқнинг фарзандлари, бир мамлакатнинг фуқароларидир. Масаланинг моҳиятига шундай қараган ҳолда фикр юритмоқ зарур. Қолаверса, кишилик жамияти яралибдики, унда ижтимоий меҳнат тақсимоти сақланиб келмоқда. Биров деҳқончиликка ёки чорвачиликка, биров савдога ёки саноатга, биров муаллимликка ёки олимликка ва шу каби бошқа ҳунарларга табиатан мойил. Ҳар ким ўз лаёқати, қўлидан келадиган юмушни бажариш, ўзи танлаган соҳа билан шуғулланишга интилади.

 

Ҳозирги кунда юртимизда эркин бозор муносабатлари амалда. Ҳар бир фуқаро қонун имкон берган соҳаларда фаолият кўрсатиб, ҳалол меҳнат қилиб, фаровон яшаши, ақлий ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланиши, тадбиркор бўлиши ёки мулкдорлар сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳуқуқлардан, тили, дини ва миллатидан қатъи назар, барча фуқароларнинг фойдаланиши учун зарур шароит ва имкониятлар бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 86
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10185
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//