Ақида. Ақидапарастлик


Сақлаш
16:05 / 15.05.2023 0 840

Ақида (арабча ишонч) – шак келтирмасдан, муҳокама қилмасдан бажариш, эътиқод қилиш лозим бўлган қоида ва талаблар. Ақида қандай шаклда бўлмасин, муайян ишонч ва эътиқод асосида шаклланади. Кишилар ҳаёти ва турмушининг барқарор ҳодисаси сифатида уларнинг маънавияти, таълим-тарбияси ва хулқ-атворига таъсир қилади. Ақидага хос энг муҳим жиҳатлардан бири унинг ижтимоий хусусиятга ҳамда индивидуал зоҳирийликка эга эканидадир. Ақида нафақат диний, балки дунёвий асосга, объектив заминга эга бўлиши ҳам мумкин. Аммо бу унинг объектив ҳақиқат эканини англатмайди. Диний ақидаларнинг асослари муайян динларнинг асосий натижаларида, уларга хос қонун-қоидалар ва талабларда ифодаланган. Масалан, ислом ақидаларининг асоси Қуръон ва ҳадислардаги меъёр ҳамда кўрсатмалар негизида ишлаб чиқилиб, тартибга солинган.

 

Исломнинг суннийлик мазҳабида эътироф этиладиган ақидалар еттита: булар Аллоҳнинг ягоналиги, фаришталар, муқаддас китоблар, пайғамбарлар, охират ва тақдирга, инсоннинг қиёмат куни қайта тирилишига ишонишдан иборат. Ислом VII асрда шаклланган бўлса-да, илоҳиёт илмидаги ақидавий таълимотларнинг шаклланишида IX аср охири, X асрнинг биринчи ярми алоҳида аҳамият касб этди. Чунки бу даврда калом илми тараққиётига улкан ҳисса қўшган мотуридия ва ашъария таълимотлари вужудга келган. Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий илмий-маънавий меросида бутун мусулмон оламига хос бўлган умумий қоидалар ўз аксини топган. Бу – аҳли сунна вал-жамоатнинг икки мактаби орасидаги ақидавий масалаларга оид фарқ бўлиб, уларнинг бири лафзий (ифодадаги), иккинчиси маънавий (мазмуний) тусга эга.

 

Ақидапарастлик – кишиларнинг қалби ва онгига мафкуравий тазйиқлар асосида сингдирилиб, эътиқод даражасига кўтарилган дунёқараш шаклларидан бири. Ақидапарастлик иккита шаклда намоён бўлади: ақиданинг дунёвий шакли (эгоизм, шовинизм, коммунизм, большевизм, атеизм, миллатчилик ва бошқа); ақиданинг диний шакли, (ваҳҳобийлик, «Ҳизб уттаҳрир», «Ҳизбуллоҳ», «Ал­қоида» ва бошқа). Ақидаларни замон ва макондан ажратган ҳолда англаб, уларни мутлақ ўзгармас ҳақиқат деб биладиган, шундай бошқа қарашларни тан олмайдиган ғоявий-мафкуравий оқим вакиллари ақидапарастлар деб юритилади. Исломнинг суннийлик оқими илоҳиётчилари Қуръони Карим ва ҳадиси шарифга асосланиб ишлаб чиққан еттита иймон талабини ақида деб ҳисоблайдилар.

 

Шиалик оқимида бешта ақида имон талаби ҳисобланади. Булар – Аллоҳнинг ягоналигига, пайғамбарларга, имомат (олий ҳокимият имом – пайғамбар авлоди қўлида бўлиши)га, адл (илоҳий тақдирнинг адо латлилиги)га, охиратнинг рўй беришига ишончдан иборат. Бироқ барча динларда, жумладан, исломда иймон талабларидан бошқа қатор тушунчалар ҳам ақида ҳисобланади. Ҳар бир диний ташкилот (диний конфессия) ва муайян диний жамоа ўзи ҳақиқатнинг охирги нуқтаси сифатида қабул қилган илоҳий тушунчаларга қатъий равишда ишонч руҳини диндорлар онгига сингдириш учун жуда кўп воситалар, услублардан фойдаланади. Эътиқодларига хилоф бўлган ўзгача қарашлар ва муносабатлар қарор топишига иложи борича қаршилик кўрсатади. Ана шу жараёнда қавмларда муайян андозага тушган яхлит дунёқараш, дунёни ҳис этиш шаклланади. Инсон феъл-атвори, фаолияти маълум бир изга туширилади. Шундан келиб чиқиб, табиий ва ижтимоий ҳодисаларга муносабат белгиланади. Ақидапарастликни фундаментализм, диний экстремизм тушунчалари билан ҳам айнанлаштириш уларга ноилмий ёндашувларга сабаб бўлади. Бу тушунчаларда умумий ўхшаш жиҳатлардан ташқари жиддий тафовутлар борлигини ҳам назарда тутган маъқул.

 

Диний билимларни тарихий даврдан ва реал ижтимоий воқеликдан ажратиб ўзлаштириб олган, бинобарин, динларнинг асл инсонпарварлик моҳиятини тушунмаган ва тушунишни истамаган шахсларни Ақидапарастлар дейиш тўғри бўлади. Аммо ақидапарастлик соф диний мазмундан кўра кенгроқ моҳиятга эга эканини эътиборда тутиш зарур. Яъни, ақидапарастлик нафақат динда, балки илм-фанда, жумладан, фалсафада ҳам ўзини намоён этиб, ижтимоий тараққиёт, миллий истиқлол ва инсон камолоти йўлига ғоявий тўсиқ бўлиши мумкин. Ҳар қандай соҳада чуқурроқ билимга эга бўлмаган ёки дастлабки билимлари билан чекланиб, ўз устида ишламай қўйган кишилар одатда ақидапарастликни рағбатлантирувчи ижтимоий куч сифатида майдонга чиқади. Ақидапарастлик ўта саёз билимга эга бўлгани сабабли баҳс-мунозарага тиш-тирноғи билан қарши чиқади. У ижтимоий ва миллий маънавиятни жиловлаб қўйиб, ижтимоий тараққиётни турғунликка, ҳатто орқага кетишига сабаб бўлиши билан ўта хатарлидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//