Бир куни...
Ахлоқий фазилатлар – инсонни яхшиликка чорлайдиган, ёмонликдан қайтарадиган ахлоқий қарашларнинг доимий одати, амалий фаолиятга айланганини билдирадиган тушунча. У инсоний ахлоқ намуналарини ўзида мужассам этади ва маънавиятнинг ўзагини ташкил этади. Маълумки, Шарқ халқларининг маданияти, фалсафаси, дунёқарашида инсондаги Ахлоқий фазилатлари қадимдан улуғлаб келинган. Шу маънода, Шарқ ижтимоий фикри ва адабиётини ахлоқий фазилатларлар қомуси дейиш мумкин. Шарқ мутафаккирлари – Имом Бухорий, Имом Термизий, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Рудакий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ҳофиз Шерозий, Фузулий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби мутафаккирлар ахлоқий фазилатларларни ўз илмий ва ижодий фаолиятларининг етакчи мавзуси деб билганлар.
Ахлоқий фазилатлар орасида адолатлилик, бағрикенглик, босиқлик, вазминлик, вафодорлик, ватанпарварлик, виждонлилик, гўзаллик, диёнатлилик, дилбарлик, донолик, жасурлик, жавонмардлик, зийраклик, зеболик, заковатлилик, зукколик, иболилик, илмсеварлик, интизомлилик, ишчанлик, илтифотлилик, иффатлилик, камтаринлик, камарбасталик, кечиримлилик, латофатлилик, лафзи ҳалоллик, матонатлилик, мурувватлилик, меҳр-оқибатлилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик, мўътадиллик, нафосатлилик, одиллик, орасталилик, олижаноблик, олийҳимматлик, очиққўллик, ростгўйлик, раҳм-шафқатлилик, сабр- бардошлилик, саховатпешалик, садоқатлилик, самимийлик, тавозелик, теран фикрлилик, талабчанлик, тежамкорлик, улуғворлик, фозиллик, фидоийлик, фаросатлилик, хушмуомалалик, хушфеъллик, қаноатлилик, чидамлилик, шижоатлилик, ширинсуханлик, ўктамлик, қаноатлилик, ғайратлилик, ғазабни жиловлаш, ҳаққонийлик, ҳалимлик, ҳалоллик, ҳаёлилик, ҳожат барорлик каби хислатлар инсонни улуғлайди, юксалтиради, жамиятдаги муносабатларни ҳам мукаммаллаштиради. Халқимиз ана шундай ахлоқий фазилатларлар асосида ўзининг бетакрор маънавий қиёфасига эга бўлиб келади. Мустақиллик йилларида бу фазилатлар янгича маъно-мазмун билан бойиб, юксак маънавий тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бирига айланмоқда.
Ахлоқий қараш – ахлоқий меъёрлар таснифи, маънавий-ахлоқий ёндашув ва шу асосда шаклланган тафаккур категорияси. Тор маънода фалсафа, социология ва маданиятшунослик фанлари соҳасида умуминсоний ахлоқий тамойилларни ифода этадиган тушунча. Кенг маънода, инсониятга оид барча маънавий ҳодисаларга ахлоқий ёндашувни акс эттиради. Ахлоқий қарашларда умуминсоний қадриятлар, қадрлаш мезонлари, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маънавий қарашлар, руҳий ҳодисалар акс этади. Оила, қўни-қўшничилик одоби, корхона ва жамоа этикаси, фуқаролик бурч-вазифалари ҳамда уларни ўрганувчи мавзу ҳамда масалалар ахлоқий қарашга киради. Ахлоқий қараш жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий ва диний қарашларга таъсир кўрсатувчи тизимдир.
Ахлоқий қараш – оила, жамоа ва жамиятдаги интизомнинг муҳим омилидир, унинг воситасида интизом туйғуси шаклланган киши ўз халқи ва Ватанига садоқат билан хизмат қилади, ҳар бир ишни ўз вақтида сидқидилдан бажаради. Немис ва японларга хос тартиб ва интизомнинг негизида ҳам ахлоқий қарашларнинг мустаҳкамлиги мужассам. Бугунги шиддатли глобаллашув жараёнлари бутун дунёни ўргимчак тўридек қамраб, Ер шари яхлит ижт-й маконга айланиб бораётган экан, ҳеч бир инсон бу ўзгаришлардан четда қолмайди. Ўз моҳиятига кўра, ҳам ноёб, ҳам мураккаб бўлган бу ҳодиса оддий инсон учун ақл бовар қилмас қулайликлар, кўзни қамаштирар даражадаги имкониятларни юзага чиқариши билан бирга, талайгина муаммолар, ташвиш ва хавотирлар ҳам туғдирмоқда. Уларнинг қаршисида одамзод ожиз қолмоқда. Энг ёмони, инсоннинг дунёқараши, ҳис-туйғулар олами, маънавияти жиддий хавф остида қолмоқда, баъзан ахлоқ меъёрлари ҳам унутилмоқда. Шундай қалтис вазиятда одамларни бундай хатарлардан огоҳ этиш, эл-юрт, кенг жамоатчилик эътиборини бу масалаларга қаратиш, ёш авлодни маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларда ахлоқий қарашни шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Фақат уйғоқ қалб, теран нигоҳ ва эзгу фикрли кишиларгина бундай шароитда ички мувозанатни йўқотмасдан, моддий ва маънавий мезонлар уйғунлиги асосида яшай олади. Бошқача айтганда, жамиятда соғлом муҳитни сақлаб қолиш, уни ҳар томонлама мутаносиб ривожлантириш учун ҳам маънавият, унинг амалдаги ифодаси бўлган ахлоқ меъёрлари сув билан ҳаводек зарур.
Бу ҳаёт ҳақиқатини ҳам тарихий ва ҳаётий далиллар, фалсафий мушоҳадалар, инсоний кечинмалар орқали ёшларга англатиш талаб этилади. Азалдан халқимиз табиатида жамоавийлик, ҳамжиҳатлик, юксак ахлоқ ва одоб меъёрлари ҳамда анъаналари асосида яшаш ҳисси устувор бўлиб келади. Бу халқимиз яшаган дарё бўйлари ва водийлардаги табиий шароитдан келиб чиқади. Халқимиз асрлар давомида қадимий цивилизация ва маданият асосларини яратиш асносида нафақат чексиз моддий неъматлар, балки беқиёс маънавий мўъжизалар, шарқона ахлоқни ҳам бунёд этган. Таъкидлаш зарурки, ҳар бир инсоннинг ахлоқий қараши ўзига хос тизим бўлиб, улар ўзаро бирикиб, яхлит ва ягона оламга айланса, бутун бир халқ, миллат ва жамиятнинг ахлоқий қараши бунёд бўлади. Бу ахлоқий қараш юксалгани сари халқ ва миллатнинг куч-қудрати ҳам ортиб бораверади, енгилмас кучга айланади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ